Имом Мотуридийнинг ўзтафсирида фойдали илмга бўлган эътибори”. Жорий йил 12 август куни Туркиянинг Ибн Халдун университети ҳамкорлигида ташкил этилган семинар ана шундай номланди.

Семинарда туркиялик исломшунос олим, Ибн Халдун университети доктори Ҳамза Бакрий Мотуридийлик таълимотининг  шаклланиш босқичлари, Имом Мотуридийнинг ҳозирги кунгача етиб келган асарлари ва  уларнинг бугунги  кунда ўрганилиши ҳолати мавзуларида маъруза қилди.

Семинар самимий, очиқ мулоқот кўринишида қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Айтиш мумкинки, бу каби семинарлар ёш-тадқиқотчиларнинг тадқиқот ишларида натижадорликка эришишда муҳим ўрин тутади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати
170610cookie-checkНавбатдаги онлайн семинар Туркиянинг Ибн Халдун университети ҳамкорлигида ташкил этилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting