Муфтий ҳазратлари ушбу ўқув даргоҳи ҳудудида қад ростлаётган 4 қаватли бинода бўлаётган қурилиш жараёнларини кўздан кечириш чоғида ўқитувчи ва талабаларга қулай шарт-шароитлар қилиш, қўшимча бинонинг олийгоҳ фаолиятидаги таълим жараёнига ижобий таъсири ҳақида тавсиялар бердилар.

Ҳозирда мазкур бинога пластик деразалар ўрнатиш, бинони том қисмини ёпиш ва ички ва ташқи томонларида пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров институтининг ўқув аудитория ва маъмурий-бошқарув хоналарга эҳтиёжини таъминлаш мақсадида, институтда мавжуд асосий бинони реконструкция қилиш (янги 3-қават қуриш) бўйича барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари амалга оширилганини ҳамда мазкур ўқув биносини “Paradise Projects” масъулияти чекланган жамиятнинг таклиф лойиҳасига биноан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилишни назорат қилиш бошқармасидан мавжуд бинони реконструкция қилишга рухсатнома олинганлигини айтиб ўтди.

Институтнинг асосий биносида реконструкция ишлари 2020 йил 20 авгусдан бошланади ҳамда қўшимча равишда 15 дона талабалар ўқув аудиторияси, 1 дона катта мажлислар зали, 1 дона ўқитувчи ва талабалар ошхонасини жойлаштириш режалаштирилган.

Олий маъҳаддаги янги қурилиш ишларини миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос ҳолда амалга ошириш юзасидан муфтий ҳазратлари алоҳида йўналишлар ва тавсиялар бердилар.
Ташриф сўнгида муфтий ҳазратлари мазкур қурилиш ишлари учун дуои фотиҳа бердилар

Тошкент ислом институти

матбуот хизмати

171790cookie-checkОлий маъҳадда қўшимча ўқув аудиториялари, мажлислар зали ва ошхона қурилади
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting