📝 2020 йил 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг parliament.gov.uz сайтида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

🔸 Қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатдан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессионлараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

❗️Қонун лойиҳасини такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини олиш мақсадида лойиҳа parliament.gov.uz сайтининг “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилган.

📨 Фикр-мулоҳаза ва таклифларни demokratkom@parliament.gov.uz манзилига йўллашингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

171900cookie-check“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Дўстларга улашинг:

9 та изоҳ бор

  1. асаломуалайкум мактабга кизларни формаси ахлоқ одобгаям тўғри келмайди дингаям тўғри келмайди мисол учун 9-10-11-синф кизлари чиройли коматли келишган киз айоғи тизагача очиқ қўпол бўсаям айтаман базиларини оппоқ сонлари кўриниб туради буни кўрган бази эркак ўқитувчиларниям хаёли бузилади болаларни эса қулоғига дарс кирмай хаёли уша оппоқ сонга, ўғил бола эркак киши табиати шунақа ўшанга кизиқади ўшанга интилади, биз кизларимизни аврати кўринмайкон килсак айоғини ёпсак қонунларимиз шундай қилса оримизни номусимизни асраган бўлардик дайюсликни олдини олган бўлардик бузилаётган ёш қизларни тўхтатган бўлардик ҳомиладор бўлаётган ўқувчиларни олдини олган бўлардик.

  2. Assalomu Aleykum! Aziz Musulmon birodarlar, yurdoshlar!
    Jamoat joylarida ayollarni hijobda erkin, bemalol yurishlarini tarafdoriman.
    Shariy va diniy tarbiya yo’q oiladan kim o’rnak oladi.
    Mani ahli ayollarim hijob o’rashni Allohni amri deb qabul qilishib, etiqodini sofligini anglagan holda mani xohishim bilan hijob o’rashni boshlashdi. Alloh hammaga hidoyat bersin. Sizlardan iltimos Mo’min, Musulmon birodarlarimizni ahli ayollarini hijob o’rashlariga qarshilik qilmanglar. Ozod va Mustaqil O’zbekistonimizda tinch hotirjam shariat bilan yashashlariga imkoniyat beringlar?!
    Vijdon erkinligi to’g’risidagi qonunni barchamiz qo’llab quvatlashimiz kerak. Bu qonun o’ylab muhokama qilinadigan masala emas deb o’ylayman. Chunki aholini ko’p qismini Alhamdullilah Musulmon birodarlar tashkil qiladi. Nega endi biz ahli ayollarimizni shariy yurishlariga kimdandir ruhsat so’rashimiz kerak! Hech kim nega yarim yalang’och yurganlarga indamasa ham o’ranib yurgan Muslimalarga osilishadi. Yurtimizda Soqol va Hijobdan boshqa muhim masalalar ko’p. Bundan boshqa qiladigan boshqa ishlari yo’qmi!? Hurmatli fuqarolar bu masalani omaviy kelishib uzul kesil hal qilish kerak. Sizlardan iltimos ijtimoiy so’rovlar natijasi qanday bo’lishini bilmayman, lekin vijdon erkinligi degan tushunchani halqimizga to’g’ri targ’ib qilishimiz shart. Ta’lim tizimini to’g’ri yo’lga qo’yishimiz va diniy ta’limni ham kuchaytirishimiz kerak.

  3. Mani o’zimni taklifim:
    1. Diniy ta’limni maktab yoshidan to’liq va to’g’ri o’rgatishni yo’lga qo’yish kerak. Diniy bilim bilan birga dunyoviy, siyoziy ta’limni yo’lga qo’yish shart.
    2. Diniy aqida va fiqh masalalarini aholi o’rtasida to’g’ri tushuntirish kerak. Faqat juma maruzalarida belgilab berilgan qolipdagi tezis emas. Keng tushuntirish ishlarini olib borish kerak.
    3. Oilada shariy va qonuniy nikoh masalalarini to’g’ri tartibga solish kerak. Er va hotin o’rtasidagi masalalarga shariy va qonuniy rozi rizochilik to’g’risida hujjat tuzilishi.
    4. Qizlarimizga va yigitlarimizga biri bri ustidagi haqlarini to’ygacha va to’ydan keyin ham singdirib borish shart. Turmush qurgan yosh oilalarni 1-kunidan boshlab oilaviy shariat va jamiat tushunchalarini to’g’ri tushuntirib borish kerak.
    5. Oiladagi turli diniy qarashlardagi nizolarni vaziatdan kelib chiqqan holda ochiq yoki yopiq holda to’g’ri tushuntirish ishlarini olib borish kerak. Bunda mahalla nozirlar va hududiy diniy mutasadilar ishtirokida bo’lishi shatr.
    6. Davlar va hususiy idoralarda ishlaydigan, hodimlar va hodimalarni soqol, hijob o’rashlariga qarshilik qilmasliklari. etiroz qilmasliklari shart. Maktab va oliy o’quv yurtlarida o’quvchilardan faqat talimni, tarbiyani talab qilishi kerak. Kiyim va formalarni tartibli, behayolikni targ’ib qilmaydigan liboslarni kiyishlarini nazorat qilish shart.
    7. Hozirgi yoshlarni turli hil oqimlardan himoya choralarini ishlab chiqish, shu jumladan har hil radikal g’oyalardan himoya qilish shart.
    Manda hozircha shu takliflar bor, kimda yana taklif va fikrlar bo’lsa yozib yuboring. Bu siz uchun ham muhum!

  4. Илтимос, ўзларинг тузиб чиққан конституцияга қарши чиқмангар, виждон еркингими виждон еринлиги бўлди шуни таъминлпнгар ҳар зил қарорлар чикариб конституцияга ўзларинг қарши чиқчпсилар 666- га ўхшаб

  5. Барча ишхоналарда ишчи ва хизматчилар учун намоз ўқишларга шароитлар яратиб берилса ҳам яхши бўларди.

  6. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тугрисида”ги конунни янги тахрири хакида.
    Аслида бир конунни ишлаб чикишдан аввал уч омилга этибор бериш лозим 1)ижтимоий суров ёки хеч булмаганда шу соха ходимларини барча катламлари ва олимларини фикрини урганиш ва инобатга олиш.
    2)сунгра атрофдаги халкларни тажрибаларини урганиш ва мутахасислари билан фикир алмашиш.
    3) конун ишлаб чикараётган шахс ёки гурух узини чукур билимига юкоридаги билим ва тажрибаларни кушиб сунгра конун ишлаб чикиши
    лозим.
    Энди бир тахлил килсак
    Бу конунни ишлаб чикишда биричи омилга амал килинмагани очик ойдин куриниб турибди.Чункий мен Миртемирсафар шу заминда яшайман лекин ижтимоий суровни гувохи булмадим ва яна шу диний сохада ишлайман хеч бир фикир суралмади.
    Буларга шахсан узим гувохман.
    Иккинчи омил хакида гапирадиган булсам бу кисимдаям камчилик анча бор.Чунки атрофдаги юртларда хусусан маслахат суралган Америкалик мутахасисларни юртида ва бошка давлатларда диний эркинлик жуда юкори даражада шу билан бирга фан ва иктисод хам яхши.
    Чункий диний эркинлик на хокимиятга на фанга на иктисодга ва набошка сохаларга халакит бермайди
    балки давлатни хам фанни хам иктисод ва бошка сохаларни ривожлантиради кучайтиради тараккиётга бошлайди. Биз якинда Худо йук деган шуро давлатида яшадик нима ривожланди динсиз канча яшаган булсак хам бир хил огир шароитда яшадик узгариш масквада булмаган булса билмадим, бизда булган йук.
    Мустакил булгандан сунг динга бироз эркиллик берилди мадраса ва масжидлар курилди ва бошка сохалар хам ривожлана бошлади.
    Лекин бу кам микдордаги ривожланиш ва диний эркинлик халкни фаравон яшашига камлик килади
    Чунки калби виждони бугилган одам гайратли, ТАШАББУСКОР булолмайди.
    Учинчи омил тугрисида хам етарли камчиликлар бор.
    1) Билимда камчилик бор чунки юкоридаги омиллар этиборсиз колдирилган ёки илим бору амалда куллаш кам,бу икки холат хам ижобий натижа бермайди
    2) Куп йиллик тарихимиз инобатга олинган деб келтирилган кумитани баёнотида.Агар тарихимиз хисобга олинганда анча савияли конун булган булармиди.Бу гапда бир оз ёлгон бор чунки бизни диёрлар 1400 йил шаръий конунлар асосида яшаган шу давирларда бизни боболаримиз СИЁСАТТА хам ИЛМДА хам МАЪРИФАТТА хам ИКТИСОТТА хам МАДАНИЯТТА хам санамайман барча сохада олдинги сафта булган деса камлик киладиёв балки бутун инсониятга устоз булган. Биз хозир барча конунлар диний булсин деганимиз йук балки оддий инсонлар катори виждон ва дин эркинлигини айтяпман.
    Ёки тарихимиз деганда шуро давлати бошкарган давирни хисобга олиш керакми ликин бу жуда киска давр.
    Энди умуми таклифимни айтаман.
    Хозирги вазиятдан келиб чикиб шундай таклиф килмокчиман.
    Таклифим “халкни таклифлари иноботга олинсин” бу умумий таклиф.

    давоми бор….

  7. Бизхам купчликга кушилган холда соф исломни мактабларда ургатиш керак кизларимиз аёлларимизга хожоб эркинлигини бериш керак нафвкат мактабда бутун давлат ташкилотларида румолда ишлашга очикча рухсат бериш керак.
    Телевизорда диний канал очиш керак Азон уз га ухшаш каналларга рухсат бериш керак телеведенияга чикишга.
    хар бир туманларда йигит кизларимиз учун курон курслари очиш керак.

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting