Президент Шавкат Мирзиёев 28 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Миноваров Шаазим Шаисламович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Миноваров Шоазим Шоисламович   Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 17.07.2017 йлдаги 505-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази директори лавозимига тайинланган эди. Шоазим Миноваров 2015 йилда ташкил этилган Тошкент Француз альянсига 2017 йилгача раҳбарлик қилган.
Шоазим Миноваров — тажрибали дипломат ва таржимон ҳисобланади. Шунингдек, Шоазим Миноваров турли йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси,  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимларида ҳам хизмат қилган.
Шоазим Миноваров — “Мустақилликнинг 15 йиллиги” кўкрак нишони ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Тошкент ислом институти жамоаси Ш.Миноваровни давлат мукофотлари билан табриклайди ва уларнинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

173590cookie-checkЮксак давлат мукофот муборак бўлсин
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting