2020 йил 7 сентябрь куни эрта тонгдан бошлаб Тошкент ислом институтига кириш имтиҳонлари ўтказилди. Абитуриентлар “Фиқҳ ва Ақоид” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларидан тест синовларида билимларини синаб кўрдилар.

Фан Балл Фан Балл Умумий балл
Фиқҳ, Ақоид фанларидан 30 та савол Ҳар бир тўғри жавоб учун 3.2 баллдан берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин Ўзбекистон тарихи фанларидан 30 та савол Ҳар бир тўғри жавоб учун 3.1 баллдан берилади, жами 93 балл тўплаш мумкин 189

 

Имтиҳон ва тест синови натижалари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кузатувчилари назорати остида қабул ҳайъати томонидан умумлаштирилди ва мандат натижалари тайёрланди.

Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида мандат натижалари шу кунинг ўзида эълон қилинди:

Мандат натижаларига кўра талаба бўлган абитуриентларни Тошкент ислом институтига шахсан келиб учрашишлари шартлигини эслатиб ўтамиз.

Аввал хабар берганимиздек, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг  2020-2021 ўқув йили учун кундузги таълим учун жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлигача Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг www.qabul.muslim.uz портали орқали масофавий тарзда абитериентлардан ҳужжатлар қабул қилинди. Белгиланган вақт оралиғида 241 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, уларнинг 190 нафари ўғил бола, 51 нафарини аёл-қизлар ташкил этди.

2020-2021 ўқув йили учун Тошкент ислом институтининг кундузги таълими шалки бўйича 60 та квота ажратилган бўлиб, шундан 10 нафари аёл-қизлардан иборат.

Бу йилги тест синовларида йигитлар бўйича энг юқори балл 176.3, энг паст балл 101.1 ва аёл-қизлар бўйича энг юқори балл 160.6, энг паст балл 97.8ни ташкил қилди.  

Ўтган ўқув йили қабул имтиҳони натижаларига кўра, йигитлар бўйича энг юқори балл 164.8, энг паст балл 123.3 ва аёл-қизлар бўйича 153.7, энг паст балл 129.6ни ташкил этган эди.

Бу йил Тошкент ислом институтининг 1-курсига ўқишга кириб илм сафарини давом эттиришни ният қилган абитуриентларга талабалик муборак бўлсин, деймиз! Аллоҳ таоло имларини бунданда зиёда қилсин!

Тошкент ислом институти матбуот хизмати

175291cookie-checkОлий маъҳадда тест синовларининг мандат натижалари эълон қилинди
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting