Ушбу кун БМТнинг ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 1966 йил, 8 сентябр куни Эроннинг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳалқ таълими вазирларининг саводсизликнинг тугатиш бўйича халқаро конференцияси”нинг тавсиясига кўра эълон қилинган эди.

Саводхонлик- киши томонидан ўз она тили қоидаларига асосланган ўқиш ва ёзишни муайян ўзлаштирганлик даражасидир. Шу билан бирга, у аҳолининг ижтимоий-маданий ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан биридир.

Ушбу сананинг нишонлашдан мақсад, жаҳон ҳамжамиятини фаоллаштириш ва саводхонликни алоҳида шахслар, ҳамжамиятлар ва жамиятларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш усули сифатида баён этишдан иборатдир.

Эндиликда халқаро саводхонлик куни бутун дунёда нишонланмоқда. Уни нишонлашда ҳар йили ҳукуматлар, нодавлат ташкилотлар, ҳамжамиятлар, ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар, ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этадилар.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари саводсизликни тугатиш борасида сезиларли ютуқларга эришган бўлсаларда, бугунги кунда 750 миллиондан ортиқ катта ёшли инсонлар саводсизлигича қолмоқдалар. 267 миллион бола эса мактабга қатнашдан маҳрумдир.

Шунинг учун бугунги сана саводхонликнинг даражасини келажакда янада яхшилашга қаратилган, ушбу мавжуд муаммоларга янгича ечимларини тақдим этади. Мазкур кунда, шунингдек, саводхонликни тарғиб қилишга кўмак берувчи илғор ғоялар эгаларига мукофотлар берилади.

Манба: @grandtalim

175710cookie-check8-сентябр Халқаро саводхонлик куни
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting