Бугун, 8 сентябрь куни эрта тонгдан бошлаб Тошкент ислом институтининг Модуль таълим шакли бўйича кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Абитуриент-имомлар ихтисослик фанлар мажмуаси ва ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси фанларидан тест синовидан ўтмоқдалар.

Имтиҳон ва тест синови натижалари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кузатувчилари назорати остида қабул ҳайъати томонидан умумлаштирилди ва мандат натижалари тайёрланди.

Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида мандат натижалари шу кунинг ўзида эълон қилинди.

Мандат натижаларига кўра талаба бўлган абитуриентларни Тошкент ислом институтига шахсан келиб учрашишлари шартлигини эслатиб ўтамиз.

Аввал хабар берганимиздек, институтда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ўрта махсус маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими жорий қилинди.

Модуль таълим тизимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар тест синовлари асосида ўқишга қабул қилинади.

Модуль таълими учун 120 та квота ажратилган.

Бу йил Тошкент ислом институтига ўқишга кириш учун тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриент-имомларга талабалик муборак бўлсин, деймиз! Аллоҳ таоло имларини бунданда зиёда қилсин!

Тошкент ислом институти матбуот хизмати

175774cookie-checkМодуль таълим шакли бўйича мандат натижалари эълон қилинди
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting