БЕШИНЧИ БЎЛИМ

Муҳаддислар наздида оҳод хабар ровийсининг ривоятини қабул қилиш шартлари

Ушбу шартлар бешта бўлиб, улар:

1. Санаднинг муттасиллиги;
2. Ровийларнинг адолатли бўлиши;
3. Зобтнинг тугал бўлиши;
4. Шоз бўлмаслиги;
5. Иллат бўлмаслиги;

Мана шу бешта шартдан иккитаси ровийга хос бўлиб, улар адолат ва зобт шартларидир. Қолган учтаси эса матнга тегишлидир. Улар муттасиллик, шоз бўлмаслик ва иллат бўлмаслиги.

Муҳаддислар оҳод хабар ровийсининг ривоятини қабул қилиш учун шу беш шартдан бошқа шартни қўймаганлар. Агар бир ҳадисда ушбу беш шарт жамланса, буни мақбул, унга амал қилишни эса вожиб деб ҳукм қилганлар .
Мазҳаблар ўртасида таққослаш: Мазкур шартлар ҳанафийлар оҳод хабарни қабул қилишда ровийга қўйган шартлардир. Аслида, булар юқорида айтиб ўтганимиздек, муҳаддислар наздидаги икки шартдан келиб чиқади. Булар адолат ва зобт. Муҳаддислар, фақиҳлар ва ҳанафийлар усул уламолари оҳод хабарларни ровийсида шу шартларни мавжудлигини шартлигида иттифоқ қилганлар.

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёсов

176140cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-19
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting