Буюк ипак йўлининг гавжум чорраҳасида жойлашган Тошкент асрлар давомида илм-фан, маданият ва маърифат марказларидан бўлиб келган. Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилган Тошкент музейи 2200 йиллик тарихга эга бўлган ҳудуднинг қадим ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, илм-фани, маданияти ва санъатини ўзида акс эттиради.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида ZOOM иловаси орқали Тошкент музейига вертуал саёҳат номли давра суҳбати ташкил этилди. Унда Тошкент музейи бўлим бошлиғи, тарих фанлари доктори Дилафруз Қурбонова меҳмон бўлди.Суҳбатда талаба қизлар Тошкентнинг қадим тарихи, шу даврга оид буюмлар, шунингдек, машҳур меъморий обидалар макетлари ва турли экспонатлар билан танишдилар. Суҳбат сермазмун ва маълумотларга бой бўлди.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Д.Каримова

176530cookie-checkТошкент ислом институти талаба қизлари Тошкент музейига вертуал саёҳат қилдилар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting