Гапирай, десам гапиришга ҳолим бўлмади…

Қўлимизни кўксимизга қўйсак, ичимиздан гўё эшик қоққандек тўхтовсиз дук-дук, дук-дук, дея садо бераётган овоз ўйлаб кўрсак бекорга дуккилламас экан…

Бу унинг “Ҳой, мени ишим, вазифам тугаяпди, мен учун белгиланган муддат ниҳоя топмоқда, огоҳ бўл…”, дегани экан…

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўзларига насиҳат қилиб айтар эканлар:
“Ҳар куни “Фалончи вафот этди, фустанчи вафо топди…”, дейилади. Ҳали шундай кун ҳам келадики, ул кунда “Умар ўлибди…”, дейилади.

Маълумингизки, вилоятимиз бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла ТУРМАТОВ уч ҳафтадирки тоблари йўқ, шифохонада муолажа олаётган эдилар…

Бугун 16 сентябрь, милодий 2020 йил, 28 муҳаррам, ҳижрий 1442 йил, аср намозига саноқли дақиқалар қолганида улардан айрилиб қолдик…

Бу мусибат олдида “Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун”, демоқдан ўзга чора тополмадим…

Билганим шул эдики, Ул кишимиз аҳли илмларни хуш кўрадиган, Аллоҳнинг байти – масжидлар ва қалблари Аллоҳнинг байтига боғланган қадрли қавмлар севадиган, вазифаси учун жонкуяр инсон эдилар…

Аллоҳ таоло Хайруллоҳ домламизга раҳматига олиб, Улар интизор бўлиб, бироқ юзлаша олмаган, Уларнинг йўлларига интизор бўлиб, бироқ дийдорлаша олмаган меҳрибон ҲОЖА ОНАЖОНЛАРИ ва АҲЛИ ОИЛАЛАРИ учун гўзал сабр берисин…

Бу ёғига на сўзлаш учун овоз ва на ёзиш учун сўз тополмадим…
Амин…

Барча мухлис ва ходимлари номидан ўринбосарлари Нурали МАВЛАНОВ

176590cookie-check“Бугун домламиздан айирилиб қолдик…”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting