Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади. Китоб ўқимаган инсоннинг онги эса маънавий қашшоқлигича қолаверади.

Кенг дунё қарашли китобхонларни кўпайтириш мақсадида  Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ўз фондини турли бадиий ва илмий адабиётлар билан бойитиб бормоқда.

Куни кеча Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси томонидан 24 номдаги  35 та бадиий ва шеърий  адабиётлар Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказига ҳадя қилинди.

Китоб – энг яқин дўст, мутолаа эса инсонга завқ бахш этади. Китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир.

 Ахборот-ресурс маркази  ходими Ҳ.Илёсов 

179820cookie-checkЎзбекистон ёзувчилари уюшмаси Олий маъҳад кутубхонасига китоблар ҳадя қилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting