Юртимиздаги барча таълим муассасаларида анъанавий дарслар маълум вақтга тўхтатилгани боис ўқув машғулотлари масофавий тарзда ўтилмоқда. Тошкент ислом институтининг кундузги, махсус сиртқи ва модуль таълим шакли талабалари ҳам ўз уйларида онлайн маърузаларни тинглаб, топшириқларни бажармоқдалар.

Талабаликка қабул қилинган 1-курс толиби илмлари ҳам дастлаб масофадан таълим олдилар. Катта курслардан фарқли бу талабалар таълим муассасаси, илм берадиган ўқитувчилари, ходимлари ва билим юрти шароитлари тўғрисида етарлича маълумотга эга эмаслар. Масофавий таълимда дарс жараёнини ташкил қилиш ва унда қатнашиш бир мунча осон бўлса-да, лекин илм олишда устоз ва шогирдларнинг юзма-юз мулоқоти, жонли суҳбати самарали ҳисобланади. Китобларда айтилишича, анъанавий дарсда устоздан шогирдларга нур, илмий барака ўтади.

Кундузги таълим йўналиши 1-курс талабалари билан таништирув дарслари бўлиб ўтгач, жорий йилнинг 22 октябридан бошлаб Тошкент ислом институтида анъанавий дарсларни бошлаган эди.

Мавзуга доир: Таништирув дарслари: 1-курс талабалари Олий маъҳадга ташриф буюрдилар 

Шундай экан, билим юрти билан таништириш мақсадида, бугун, 12 ноябрь куни модуль таълими 1-курс талабаларига “Таништирув дарслари” бўлиб ўтди. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Олтинтепа масжидидаги Тошкент ислом институтининг модуль таълими тизимида бўлиб ўтган учрашувни ТИИ ректори У.Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди. Ректор Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилидан жорий этилган модуль таълим тизими тўғрисида маълумот берди. Ушбу таълим тизими орқали имом-хатиблар асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқишга қабул қилингани ва 2020-2021 ўқув йилида модуль таълим тизимига 120 нафар ўрта махсус маълумотли имом-хатиб имтиҳон асосида қабул қилингани тўғрисида гапирди.

Шунингдек, институтнинг фаолияти, дарс жараёнларини ташкил этиш, дарс соатлари, ўтиладиган фанлар, мударрис ва ўқитувчилар, бўлим ва кафедраларнинг вазифалари, Ахборот-ресуср марказидаги китоблар тўғрисида ва шу каби бошқа зарур маълумотлар билан  Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлимнинг модуль таълим тизими бўйича ходими М.Жаббаров, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири С.Примов, Тиллар кафедраси мудири Д.Носиров, Ижтимоий фанлар кафедраси мудири О.Тангиров, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Ф.Ҳомидов ҳамда Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчилари А.Абдуллаев ва И.Убайдуллаев таништирди.

Мавзуга доир:

Тошкент ислом институти модуль таълим тизими

Модуль таълим тизимида иккинчи давра ўқишлари бошланди

 

Тадбир якунида талабаликка қабул қилинган толиби илмларга диний-маърифий соҳадаги навбатдаги фаолиятларига омад тилаб дуо қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда, кундузги, модуль ва сиртқи таълим шаклларида 700 га яқин талабаларга 100 дан ортиқ мударрислар таълим бермоқда.

Модуль таълим тизимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар тест синовлари асосида ўқишга қабул қилинади.

Мавзуга доир:

Олий маъҳадда Модуль таълим шакли бўйича кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда-Фотолавҳалар

Модуль таълим шакли бўйича мандат натижалари эълон қилинди

ТИИ матбуот хизмати

181640cookie-checkМодуль таълим тизимининг имом-талабалари учун таништирув дарслари ўтказилди – Фотолавҳалар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting