1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”дир. Ҳозирда ушбу кун бутун дунёда “Ҳалқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланади. 

Бугун, 16 ноябр кун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Ижтимоий фанлар кафедраси ҳамкорлигида “Ўзбекистон диний маърифат ва бағрикенглик маркази” мавзусида онлайн  семинар ташкил этилди.

Бағрикенглик билан ўзгаларнинг узрини қабул қилиш, оғирликни ўзига олиб, бошқаларга енгиллик бахш этиш муқаддас динимизнинг таълимотларидан биридир. Иқтисодиётнинг глобаллашуви ва янада мобиллашуви, коммуникацияларнинг тез ривожланиши, интеграция ва ўзаро боғлиқлик, кенг миқёсли миграция ва аҳолининг кўчиб юриши ва бошқа жамиятда бағрикенглик тамойилининг аҳамиятини кучайтиради, деди ТИИ ректори У.Ғафуров. Ректор тадбирни очиб бераркан, бағрикенглик толерантлик тушунчасидан кенгроқ тамойил эканлигини таъкидлаб, сабр-тоқат деган маънони англатувчи толерантликда ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқатвори, одатлари, ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазалари, ғоялари ва эътиқодларига нисбатан тоқатли бўлишни англатса, бағрикенгликда, турли дин, миллат вакиллари эътиқоди, келиб чиқишидан қатъи назар уларнинг ёнма-ён, ўзаро тинч-тотув яшашини билдиради.

Бағрикенгликни кўнгилга эрк бериш ёки бефарқлик билан адаштирмаслик керак. Бағрикенглик – бу дунё аҳли турли-туманлигини тан олган ҳолда унга ҳурмат билан қараш ва инсонлар ўзларини турлича намоён қилишини эътироф этишдир.

Семенарнинг асосий маърузачиси ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси М.Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат вакиллари бўлиб, улар 16 та  турли конфессияга эътиқод қилиб келаётгани тўғрисида маълумот берди. Бугунги кунда ушбу конфессия аъзолари тинч-омон, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Ушбу диний ташкилотларнинг эмин-эркин фаолият олиб бораётгани, барча диний маросимларини, байрамларини ҳеч қандай тўсиқларсиз тўлалигича ўтказаётганлиги ҳам юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир. Буни жаҳон ҳамжамият ва халқаро ташкилотларнинг ижобий эътирофларида ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, 1992 йилда ташкил этилган Республика байналмилал маданият маркази миллатлараро муносабатларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги нишонасидир. Ўтган йиллар давомида миллий-маданий марказларнинг 150дан зиёд фаоллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Алоҳида таъкидлаш лозим, турли миллатга мансуб 14 нафар мамлакатимиз фуқаролари Давлатимизнинг олий мукофоти-“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълумотига кўра, ҳозирда юртимизда қўйидаги диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтган:

Шундан сўнг, Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси А.Абдуллаев Исломда бағрикенглик масаласи ўзининг илк давридаёқ намоён бўлгани, Жаҳон динларининг ичида фақат Исломда эътиқод эркинлиги очиқ-ойдин эълон қилингани тўғрисидаги маълумотлар билан ўртоқлашди. Бу борада Қуръони каримнинг Бақра сурасини 256 оятида:  «Динда мажбурлашлик йўқ….», деб марҳамат қилинган.

Ислом илк даврданоқ собиқ  динларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмади. Биринчи кунларданоқ диний бағрикенгликнинг оламшумул шиорларини ўртага ташлади.

Аллоҳ бизни ғайридинларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармаганлиги «Мумтаҳана» сурасининг 8-оятида ўз аксини топган: «Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас…».

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадисларидан бирида ғайридин бўлган қўшнига ҳам инсонийлик юзасидан яхши ва чиройли муомалада бўлишга буюрганлар: “Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни Мени ўзининг душмани сифатида кўради”. (Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад»).

Умар ибн Хаттоб (р.а.) ғайридинларга хайрихоҳлиги, меҳр-муруввати ва адолатпарварлиги билан Ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган хавфсизлик шартномасига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини эгаллаб олмаслиги ва уларда ибодат қилмаслиги кафолатланган.

Тарихдан маълумки, Ўзбекистон ҳудуди қадимдан диний бағрикенглик борасида дунёга намуна бўлиб келган. Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан Бурҳониддин Марғилоний, Абу Лайс Самарқандий, Алоуддин Косоний каби уламолар томонидан таълиф этилган асарларда ўзга дин вакилларига нисбатан  бағрикенг бўлиш масаласига алоҳида  аҳамият қаратилган.

ТИИ матбуот хизмати

182130cookie-check“16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб Олий маъҳадда онлайн семинар бўлиб ўтди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting