Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида, жумладан Тошкент ислом институтида ўқув жараёнлари масофавий дарслардан анъанавий дарсларга ўтказилиши 1-курслар учун 2020 йилнинг 16 ноябридан, қолган курслар учун жорий йилнинг 20 ноябридан бошланиши белгиланди.

Шу муносабат билан, барча диний таълим муассасаларида ўқитувчи ва талабаларнинг карантин талабдарига қатъий амал қилишлари учун барча шароитлар ҳозирланди. Жумладан, педагог-ўқитувчилари COVID-19 касаллиги учун топширишлари ҳамда ўқув бинолари, талабалар турар жойилари, талабалар ошхоналари санитария-гигиена ва карантин талабларига мос ҳолда белгиланган тартибда дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилди.

Мавзуга доир: 

Таништирув дарслари: 1-курс талабалари Олий маъҳадга ташриф буюрдилар 

Олий таълим муассасаларида дарсларни анъанавий шаклда бошлаш бўйича барча маълумотлар

Олий таълим муассасаларида анъанавий ўқув жараёнлари бошланиш санаси маълум бўлди

Шунингдек, ҳар бир ўқув аудиторияларини етарли миқдорда антисептик воситалар билан таъминлаш, белгиланган тартибда ҳар куни дезинфекция қилиш, ўқув аудиторияларида ижтимоий масофани сақлаш, ўқув-машғулотлари давомийлигини 60 дақиқадан ошмаслигини белгилаш ҳамда бир кунда уч жуфтликдан кўп ўқув-машғулотлари ўтказилмаслик ва талабалар, педагог-ўқитувчи ва ходимларнинг тиббий ниқобда юришлари кераклиги каби бир қанча чора-тадбирлар жорий қилинди.

ТИИ матбуот хизмати

182340cookie-checkЎзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларида анъанавий дарслар бошланди
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting