Пандемия шароитида карантин талаблари юмшатилгани муносабати билан, 2020-2021 ўқув йили бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида анъанавий дарсларни бошлаш тўғрисида буйруқ чиқарилди.

Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида, жумладан Тошкент ислом институтида 2020 йилнинг 16 ноябридан бошлаб 1-босқич талабалари анъанавий дарсларни бошлаган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларида анъанавий дарслар бошланди

Бугун, 20 ноябрдан юқори босқич талабалари учун ҳам ўқув жараёни масофавий дарслардан анъанавий дарсларга ўтказилди.

“Ҳадис ва ислом тарихи” ҳамда “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари дарс машғулотларига тайёрланмоқдалар
Таҳфизул Қуръон кафедраси. Талабалар танаффусда
Таҳфизул Қуръон кафедрасида дарс машғулотлари
Таҳфизул Қуръон кафедрасида дарс машғулотлари

Тошкент ислом институтининг асосий биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли биринчи ва учинчи курс талабалари Таҳфизул Қуръон кафедраси биносида таълим олмоқдалар. 2-курс талабалари эса, институтнинг Модул таълим тизими биносида анъанавий дарсларни бошладилар. Битирувчи босқич талабалари педогогик амалиётни ўташ учун 2 ноябридан 27 декабрга қадар яшаш манзилига яқин ҳудудлардаги олий диний ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасаларига жалб этилган.

Мавзуга доир: Муфтий ҳазратлари Олий маъҳаднинг янги бунёд этилаётган иншоотлари билан танишдилар

 

Модул таълим тизимида дарс машғулотлари
Таҳфизул Қуръон кафедрасида дарс машғулотлари
Таҳфизул Қуръон кафедрасида дарс машғулотлари

Пандемия шароитида ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, Тошкент ислом институтида ўқув жараёнини ташкил этиш, карантин талабларига қатъий амал қилинишини таъминлаш бўйича ҳам ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди. Таълим муассасасида карантин талабларини таъминлаш бўйича қоидалар жорий қилинди.

Қоидалар асосида ўқув бинолари, талабалар турар жойи, талабалар ошхонаси санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилиш чоралари кўрилди ва белгиланган тартибда дезинфекция қилинди, ўқитувчи ва талабалар махсус тиббий ниқоблар таъминланди ҳамда бинолар ва талабалар турар жойларига киришда антисептик воситалардан фойдаланмоқда.

Таҳфизул Қуръон кафедраси биноси дезинфекция қилинмоқда
Таҳфизул Қуръон кафедраси биноси дезинфекция қилинмоқда
Модул таълим тизими масжиди дезинфекция қилинмоқда
Модул таълим тизими ўқув хоналари дезинфекция қилинмоқда
Модул таълим тизими биноси дезинфекция қилинмоқда

Таҳфизул Қуръон ва модул таълим шакли биноларида тиббиёт хонаси ва карантин ҳудуди (қизил ҳудуд) ташкил этилиб, махсус жиҳозлар билан таъминланди.

Таҳфизул Қуръон ва модул таълим шакли бинолари ҳудудига профессор-ўқитувчи, ишчи-ходимлар ва талабаларнинг кириб-чиқиши схемаси тузилди.

Тошкент ислом институтида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлаш бўйича талабалар ва уларнинг ота-оналари хабардор қилинди.

ТИИ талабалари орасида сўровнома ўтказилиб, аввало талабалар турар жойига муҳтож бўлган талабалар жой билан таъминланди. Талабалар турар жойларида навбатчилик ташкиллаштирилди.

Мавзуга доир: 

Таништирув дарслари: 1-курс талабалари Олий маъҳадга ташриф буюрдилар 

Олий таълим муассасаларида дарсларни анъанавий шаклда бошлаш бўйича барча маълумотлар

Олий таълим муассасаларида анъанавий ўқув жараёнлари бошланиш санаси маълум бўлди

ТИИ матбуот хизмати

182640cookie-checkОлий маъҳад талабалари учун анъанавий ўқув машғулотлари бошланди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting