Cавол: Ҳаром пулнинг миқдори аниқ бўлса, ўша пулни бисотимдан чиқариб ташласам, ҳаромдан қутулган бўламанми? Ҳалол билан ҳаром пул бир ҳамёнда бўлган пайти олган нарсаларим шу чиқариб юборилганимдан кейин менга ҳалолга ўтадими, ишлатсам бўладими? Ҳаромдан шу тариқа покланиш мумкинми? Ўзим чет элда студентман, агар олган нарсаларим ҳам ҳаром ҳукмида бўлса буни ётоқхонадаги бошқа студентларга тарқатиб юборсам бўладими? Савоб умид қилмасдан? Илтимос, батафсил жавоб беринглар.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳаром молнинг миқдори аниқ бўлса, ўша миқдорни ўз эгаларига қайтариш билан покланади. Агар эгалари аниқ бўлмаса ёки эгаларига қайтариш имкони бўлмаса, молнинг эгалари номидан савоб умид қилмай муҳтож ва мискин кишиларга садақа қилиш орқали покланади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:

ويجب عليه تفريغ ذمته برده الي اربابه ان علموا والا الي الفقراء (منحة الخالق علي البحر الرائق2ج205ص)

“Ноҳақ олинган молни эгалари маълум бўлса,ўз эгаларига қайтариш билан, аксинча бўлса фақир ва мискинларга тарқатиш билан зиммани поклаш вожиб бўлади” (“Минҳатул Холиқ” китоби).
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки Ҳанафий уламоларнинг наздида ҳақни ўз эгаларига қайтариш билан хотиржам бўлинмайди. Аксинча, ҳаромдан мол топгани учун тавба қилиб, истиғфор айтиб юриши лозим бўлади (“Ихтилофул аимма фи масоилил муҳимма” 35-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

183320cookie-checkҲаром молдан қандай қутулиш мумкин?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting