Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан жорий йилнинг 23-27 ноябрь кунлари Zоом видеоконференция дастури орқали Булғор ислом академияси магистр ва доктарантлари учун “Марказий Осиёда ислом таълимоти”  мавзуидаги қатор илмий маърузаларни ўзида  мужассам этган беш кунлик ўқув курслари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, яъни мазкур ўқув курсининг иккинчи кунида Марказ директорининг Бош маслаҳатчиси  фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраевнинг “Марказий Осиё алломаларининг жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси” ва Марказ катта илмий ходими Барот Амоновнинг “Ҳадис илми ривожида Мовароуннаҳр муҳаддисларининг ўрни” мавзуидаги маърузалари тингланди.

Ўқув курслари 27 ноябргача давом этади.

ТИИ матбуот хизмати

183640cookie-checkХалқаро ҳамкорлик: “Марказий Осиёда ислом таълимоти”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting