Саудия Арабистони прокуратураси аёлларни жисмонан ёки руҳан таҳқирлаган кишилар жазога тортилиши ҳақида огоҳлантирди, дея хабар бермоқда GulfNews нашри. 

Аёлларни таҳқирлаганлик учун 50 минг риёл (тахминан 13300 АҚШ доллари) миқдорида жарима ва бир йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Таъкидланишича, “бундай жазонинг жорий этилиши Саудия Арабистонида аёлларга кўпроқ эркинлик бериш борасидаги ислоҳотларнинг бир қисмидир”.

2017 йилдан бери саудиялик аёлларнинг ҳаётида кўпгина ўзгаришлар кузатилмоқда, жумладан, уларга машина бошқаришга, ишлашга ва эркакларнинг ҳамроҳлигисиз сафар қилишга рухсат берилди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон 2030 йилгача мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида бир қатор ўзгаришларни амалга оширмоқчи.

184000cookie-checkСаудия прокуратураси аёлларни хафа қилганлар учун қамоқ жазосини жорий қилмоқчи
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting