Ўзбекистон Республикаси Инноватсион ривожланиш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 696-сонли қарорига асосан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида стажор тадқиқотчилик институтида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиш учун 2021-йил қабул квоталари тасдиқланди.

Қабул квоталари Академияда фаолияти йўлга қўйилган ихтисосликлар бўйича қуйидагича тақсимланди:

Ихтисослик шифри ва номи 2021-йил учун ажратилган квоталар сони
1. 07.00.04 – Диншунослик 1
2. 19.00.07 – Дин сотсиопсихологияси 1
3. 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги 1
4. 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик 1
5. 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт 1

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

— ариза;
— қисқача биографик маълумотнома (обективка);
— паспорт нусхаси;
— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
— олий таълим муассасаси магистратураси дипломи;
— нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари;
— Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси;
— Таҳминий диссертация мавзуси ва асосномаси.

Талабгорлар ҳужжатларни phd.mininnovation.uz сайти орқали электрон шакл (пдф формат) да юборишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020-йил 6-декабргача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй.

Мурожаат учун телефон: (97) 343-44-52. Факс (71) 244-00-65.

184300cookie-checkҚуръоншунослик, Ҳадисшунослик, Фиқҳ каби ихтисосликлар бўйича 2021-йил учун қабул квоталари тасдиқланди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting