Ушбу кунда биз жаҳон бўйлаб бундай қўрқинчли касаллик туфайли  вафот этган қарийб 40 миллион кишини  ва уларнинг ортида қолган ночор ва   алмзада оилаларини ёдга оламиз. 

Жорий йилнинг 1 декабр куни Тошкент ислом институтида педагогик амалиёт ўтаётган 408-гуруҳ талаба қизлари ва 103-гуруҳ талаба қизлари иштирокида 1 декабрь халқлари ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” деб номланган тадбир ташкил қилди.

Тадбирни талаба қизлар куратори З.Суярова очиб берди. Шундан сўнг 103-гуруҳ талаба қизлари томонидан тайёрланган, “Ислом – гиёҳвандликка қарши” мавзусида саҳнавий кўриниш ва савол-жавоб викториналари намойиш этилди.

Амалиётчи Ф.Ҳамидуллаева, “ОИТС – умр заволи” мавзусида маъруза қилди. Тадбир сўнгида талаба қизларга ОИТС касаллиги ва унинг жамият ривожига салбий таъсирлари ҳақида видеолавҳа намойиш қилинди. Тадбирни куратор З.Суярова барча фикр ва мулоҳазаларни жамлаган ҳолда умумий хулосалар билан якунлади.

Талаба қизлар куратори З.Суярова 

184660cookie-checkБиз гиёҳвандликка қаршимиз!
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting