“Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан навбатдаги онлайн илмий семинар ташкил этилди. Бу галги мавзу таълим тўғрисида бўлиб, “Ўзбекистон таълим тизимини 2030 йилга қадар ривожлантириш истиқболлари” ҳақида маълумот берилди. Кафедра ўқитувчиси педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори М.Аҳмедовга сўз беришдан олдин, семинар модератори кафедра мудири О.Тангиров, долзарблиги жиҳатидан жуда аҳамиятли бўлган таълим тизимига бағишланган мавзу бежизга танланмаганини таъкидлади.

Маърузаси М.Аҳмедов узоқ муддатга мўлжалланган мақсадларни ифода этувчи таълим стратегиялари ҳақида тўхталаркан, ҳукумат томонидан чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатлар ва  қонунчиликдаги ўзгаришларни санаб ўтди:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги Қонуни – 2020 йил 23 сентябрда имзоланган

Миллатнинг ўзлигини таниши, халқнинг фаравон яшаши, юртнинг тараққий этиши таълим сифатига боғлиқдир. Боланинг, ақлини таний бошлаган даврдан мактабгача таълим муассасаларига, онги ривожланиб улғайгач ўрта мактабга, сўнгра касб-ҳунарли бўлиши ёки билимларни мукаммал қилиш учун олий таълимга қадам қўйишини таъминлаш давлатнинг белгиланган конституцион вазифаси ҳисобланади. Таълимнинг барча босқичларида билимни ўқитувчи беради. Ўқитувчининг билим ва меҳнатига етарли ҳақ тўланмаса, ойлиги рўзғор тебратишига етмаса, унинг таълим-тарбия бериши етарли самара бермайди. Шунинг учун, яқинда “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Мавзуга доир: 

“Педагог ходимнинг мақоми тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Президент: «Вақти келади, ўқитувчилар ойлигини 1000 долларга етказамиз»

Маърузачи чиқарилаётган қонунлар, фармойишлар, уларнинг ижроси, белгиланган вазифалар, амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги режаларнинг ҳаммаси таълим сифатини ошириш, ўқитувчи, ўқувчи ва талабаларга қулай шарт-шароит яратиб беришга қаратилганини таъкидлади.

Булар, ўқитувчи мақомини ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, таълимга замонавий ахборот технологияларини  жалб қилиш ва шунингдек, самарали ўқитиш методларини жорий қилишдан иборатдир.

Белгиланган вазифалардан энг асосийлари, таълимда коррупцияга йўл қўймаслик ва ўқитувчиларни таълимдан бошқа ишлар билан машғул қилинмаслигини таъминлашга эришишдир.

Маърузадан сўнг, иштирокчилар О.Тангировнинг 1997 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисидаги Қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг амалда жорий қилиниши билан ўтган шу давр мобайнида қандай натижаларга эришгани тўғрисидаги, М.Насриевнинг таълим босқичларидан бири ўрта махсус таълим тизимининг ўрни ва мақоми тўғрисидаги, Т.Азимовнинг маҳаллий ҳокимият органларининг мактаб фаолиятига ноқонуний аралашуви ва олий таълим муассасаларига киришда баъзи йўналишлар бўйича берилган имтиёзларнинг моҳияти тўғрисидаги саволларига М. Аҳмедов атрофлича, тўлиқ жавоб берди.

Семинар маърузасига қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек,«олим Аллоҳнинг ер юзидаги ишончли кишисидир», шундай экан, олимлар одамларга устоз, билмаганини ўргатувчидир.  Уларни қўлламай туриб миллат ривожланмайди. Шунинг учун ҳам Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Мактаб-дунё иморатларининг энг муқаддаси ва қадрлисидир. Мактабнинг чин ва ҳақиқий маъносини билган миллатлар жонлари, моллари билан ҳиммат ва ғайратларини сарф этиб, миллатнинг тараққийи ривожига ижтиҳод қилурлар» деган гапи таълимни ривожлантириш учун бизни ҳаракатга чорлайди.

Мавзуга доир:

Фикрлайдиган машиналар, онгли роботлар фойдалими ёки хавфлими?

“Комил инсон билиши муҳим бўлган масалалар” мавзусида онлайн илмий семинар бўлиб ўтди

ТИИ Матбуот хизмати

184740cookie-checkТаълимга бағишланган илмий семинар: “Мактаб-дунё иморатларининг энг муқаддаси…”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting