«Агробанк» Савдони молиялаштириш халқаро Ислом корпорацияси билан ўзаро манфаатли келишувга эришди.

Мамлакатимиз иқтисодиётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилиши банк тизимининг халқаро кооперациясини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уни молиявий қўллаб-қувватлашда хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароит яратмоқда.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Агробанк Савдони молиялаштириш халқаро Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги савдони молиялаштиришни кўзда тутувчи келишувни имзолади.

Ушбу маблағлар тадбиркорлик субъектларини ислом шариати қоидалари асосида қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

184950cookie-check“Агробанк” тадбиркорларни Ислом шариати қоидалари асосида қўллаб-қувватлашни йўлга қўймоқчи
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting