Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир.

Мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи ҳуқуқий тизимни ташкил этди.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган “Аёл, ислом ва ҳуқуқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлари” кафедраси, Юридик фанлари доктори, доцент Дилафруз Каримова меҳмон бўлди. Талаба қизлар куратори З.Суярова, институтнинг аёл-устоз ходимлари ҳамда амалиётчи талабалар иштирок этдилар.

Суҳбатни куратор З.Суярова талабаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги билан қутлаш билан очиб берди. Амалиётчи талаба Ф.Ҳамидуллаева Конституция мавзусида талабалар билан қизиқарли савол-жавоб ўтказди. Сўнгра навбат қадрли меҳмон Д.Каримовага берилди. Меҳмон Ўзбекистон Конституциясининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлади. Шунингдек, Конституциянинг жамиятда тутган ўрнини, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва вазифаларини билиши нечоғлик муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Д.Каримова саволларга жавоб бериш билан бирга аёлларга ва асосан ёшларга тааллуқли моддаларга ҳам тўхталиб ўтдилар. Суҳбат сўнгида талабалар томонидан тайёрланган “Шукроналик” мавзусида шеър ва нашидалар намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, Конституциямиз фахр ва ифтихоримиз эканлигини талаба қизлар ўзларининг билим ва иқтидорлари билан исботлашмоқда.

Талаба қизлар куратори, З.Суярова

185250cookie-checkАёл, ислом ва ҳуқуқ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting