Шайх Муҳаммад Мужир Хотиб ҳафизаҳуллоҳ қишлоқлари, шаҳарларида ҳукумат томонидан тез-тез ток, чироқ ўчириб қўйилаётганидан шикоят қилганларга насиҳат қилаётиб, жумладан шундай дедилар:

“Жамиятнинг тойилиши ваъз-насиҳатга муҳтож эканидан дарак. Ваъз-насиҳатлар кўп бўлса-ю, жамият ҳануз тойилишда давом этаётган экан, демак ваъз-насиҳатлар билан жамиятдаги фуқаролар ўртасидаги “ток” ўчган.

Сизлар ток берадиган ҳар хил ташкилотлар олдига бориб уйларингизга чироқ, ток беришларини талаб қилгандан кўра, ундан-да муҳимроқ бўлган, қалбингизга керак бўлган “ток”, “чироқ”ни изланглар. Зеро, айни мана шу “ток” қалбингиз билан Роббингиз панду насиҳатлари, хитоблари ўртасини боғлайди…”

Дарҳақиқат, илм олиш ва насиҳат эшитиш учун одамлар бурунги замонларда неча километр йўл босиб олимлар ҳузурига боришган. Ҳозир эса, қўпол қилиб айтганда дазмолни ёқсаям ваъз-насиҳатларни кўрсатяпти. Ҳикматли сўзларнинг сони эса, муболағадирку-я, юлдузлар миқдориданам кўп бўлса керак. Кўчалар тирбанд, машина кўп деймиз, лекин панд-насиҳатлар, хитоблар дунёдаги жами техникалар сониданам кўплиги аниқ.

Лекин…

Юқорида олим айтганидек, қалб билан ҳикматли сўзлар ўртасини боғлаб турувчи нимадир ўчган.

Изоҳ: Табиий электр энергиянинг ўчиши техник, ташкилий ва молиявий жиҳатларга боғлиқ албатта. Уйга, ташкилотларга ток жуда зарур, унинг ўчиш сабабларига қизиқиши ва масъуллардан сўраши ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи, лекин олим шу ерда ҳам ҳикмат топган. Руҳиятдаги “ток”ни узилиш сабабини излаган.

Ғаёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси

185400cookie-check“Ваъз-насиҳатлар кўп бўлса-ю, жамият ҳануз тойилишда”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting