Меъёр ва чегара қаерда бошланиши
ва тугашини билишимиз керак!

Афсуски, баъзан биз интернетга салбий нисбат билан ёндашувнинг гувоҳи бўламиз. Улар “Интернетни тақиқлаш керак”, “Интернет бу душман”, – деб туяқуш каби бошини қумга тиқмоқчи бўладилар. Аммо, биз унақа деб ўйламаймиз.

Бутун дунёнинг ривожланган давлатлари, ақлли одамлари тармоқнинг иқтисодий, тижорий, илмий тарафларидан яхшигина фойда олмоқдалар. Ихтиролар ва кашфиётлар яратиб, ўз имкониятларидан келиб чиқиб манфаат кўрмоқдалар. Демак, биз интернетдан эмас, унинг ёмон унсурларидан ҳимояланишни билишимиз керак!

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкент ислом институтининг 103 ва 203 гуруҳ талаба қизлари иштирокида “Меъёр ва чегара қаерда бошланиши ва тугашини билишимиз керак!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни  амалиётчи  талаба қизлар олиб бордилар. Тадбирда куратор З.Суярова ва устоз-ходимлар иштирок этди.

Бугун тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган шиддатли ва айни  пайтда ўта мураккаб замонда яшамоқдамиз. Айниқса,  маънавий таҳдид ва ёшлар онгини эгаллашга қаратилган ахборот хуружлари кун сайин авж олмоқда. Баъзи бир ғаразли кучлар томонидан бу борада турли усул ва услублардан фойдаланиб келинмоқда. Ахборот хуружларининг ёлғон  ахборот тарқатиш, ижтимоий онгни манипуляция қилиш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, менталитетга мутлақо ёт бўлган қадриятларни тарғиб  этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш каби турлари кенг тарқалмоқда.

Таъкидлаш жоиз, глобаллашув жараёни авж олгани сари одамларнинг ахборот олиш, тарқатиш ва қабул қилишга бўлган талаб ва эҳтиёжлари тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам интернетдан фойдаланувчилар сони кун сайин ўсиб бормоқда.  Уларнинг аксарияти ёшлар эканини ҳисобга олсак, бу ҳолат барчамизни янада огоҳ ва сергак бўлишга  ундайди. Шу билан бирга, бугун ён-атрофимизда, узоқ- яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга оладиган бўлсак, ҳали  онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам интернет имкониятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани ва бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди.

Мухтасар айтганда бугунги глобаллашув жараёнларида ахборот оламида қандайдир девор ўрнатиб бўлмаслиги, бироқ, фарзандларимизни чалғитишга, тўғри йўлдан тойдиришга қаратилган информацион таҳдидлардан, ғаразли ахборот хуружларидан ҳимоялаш чораларини кўриш долзарб вазифадир.

ТИИ талаба қизлар куратори З.Суярова

186350cookie-checkОгоҳ ва сергак бўлайлик
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting