Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, аждодлари бошлаган ҳайрли ишларни давом эттиришга қодир бўлган ҳар томонлама комолотга етган авлодни енгиб бўлмайди. Доим ўрганиш, изланиш, янгиликка интилиб яшаш, теран фикрлаш, юксак натижаларни қўлга киритиш учун китоб билан ошно бўлиш зарур.

Инсоннинг ўз олдига қўйган мақсадига эришувида тафаккур бойлиги бўлмиш-китоб муҳим ахамиятга эга. Инсон қанчалик маънавиятли, дунёқараши кенг бўлса, унинг фаолияти ҳам тафаккур дунёси каби умрбоқий бўлади. Чунки айнан эзгу ҳатти-ҳаракатларида унинг маънавий қиёфаси намоён бўлади. Китобни ўқиганда инсон ҳиссиётларининг жумбушга келиши, воқеалардан таъсирланиш, ғурур ва ифтихор ҳиссининг пайдо бўлиши унинг компьютерда интернетдан олинадиган маълумотлардан бир неча бор афзаллигини англатади.

Бугун диний таълим муассасаларда ёшлар таълим-тарбияси, маънавий баркамоллигига эътиборнинг кучайтирилиши халқимизнинг ёшлар келажагига юксак ишонч билдирилаётганидан далолатдир. Шуни инобатга олиб талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан институтда ҳар ойда китоб кўргазма савдоси ташкил этиш йўлга қўйилган.

Мазкур анъанага мувофиқ институт устоз ва талабаларининг диний-маърифий, маънавий ва бадиий савияларини янада юксалтириш мақсадида 2017 йил бугун 14 декабрь куни Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида ташкил этилган китоб кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Кўргазмада институтнинг устоз ва талабалари фаол иштирок этди.

Мазкур кўргазмада Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари кўргазма иштирокчиларига 165 номдаги 855 дона сиёсий, бадиий, илмий, ҳажвий, жаҳон адабиёти, тарих, юридик китоблар, диний-маърифий адабиётлар, мактаб адабиёти хрестоматияси, болалар адабиёти, Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари тўплами, араб, инглиз, рус ва ўзбек тили луғат китоблари, психологияга оид китоблар, шеърий тўплам китоблар, нашриётимиз ҳазинаси ҳамда ғазал соғинчи рукни остидаги китобларни тақдим қилдилар.

Ахборот-ресурс маркази

мудири Камолиддин Маҳкамов

19040cookie-checkКИТОБ – МАЪРИФАТ ЎЧОҒИ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting