Саҳобаларнинг барчаларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин, уларнинг замонида иблис ўз аскарларини ҳамма жойга тарқатиб, сочиб юборди. Улар ҳасрат надомат ила иблиснинг хузурига қайтишди. Иблис улардан сўради, нима бўлди сизларга. Бунча ҳасрат ва надоматдасизлар? Шунда иблис лашкарлари,  биз уларга ўхшаган бирор бир кишини ҳеч кўрмаганмиз, улардан бирон насиба ололмаяпмиз ва ҳеч ҳам уларга мусибат етказа олмаяпмиз ва улар бизни жуда ҳам қаттиқ қийнаб юборишди, дедилар. Иблис уларга айтди, сизларнинг уларга кучларинг ва қудратларинг асло етмайди. Чунки улар пайғамбарга ҳамсуҳбат бўлишган ва Қуръонни ўз Роббиларидан тушишига гувоҳ бўлишган. Лекин улардан кейин тезда бир қавм келади, улардан ўз ҳожатларингни топасизлар.

Кейин тобеъинлар пайти келганида иблис яна ўз аскарларини барча тарафга тарқатиб юборди. Бас, улар бошлари эгик ҳусрон ва зиён ҳолда қайтиб келишди. Улар иблисга айтишди, ана улардан кўра ажибларини кўрмаганмиз, уларга бир гуноҳдан кейин яна бир гуноҳ қилдирмоқдамизу, куннинг охири келганда эса, улар қилган гуноҳлари учун Аллоҳга ёлвориб истиғфор айтишни бошламоқда. Аллоҳ таоло эса, уларнинг бу гуноҳларига ёлворгани учун ёмонликларини яхшиликка алмаштириб қўймоқда. Иблис ўз аскарларини яна тинчлантириш учун бошқа бир маъноли сўз айтди. Сизлар ҳаргиз улардан бирор бир  насиба ва улушга етаолмайсизлар, агарчи улар мана шу ҳолатда Аллоҳнинг тавҳидида мустаҳкам турсалар ва ўз набийларининг суннатларига эргашишда бардавом бўлсалар. Сизлар улардан бирор бир ўзларинг истаган гуноҳга ета олмаётганингиз сабаби, улар ўз набийларининг суннатларига эргашганлари учун тавҳидлари соғлом. Лекин улардан кейин тезда бир қавм келадики, улар билан сизларнинг кўзларингиз қувончга тўлади ва уларни хоҳлаганларингча ўйнайсизлар ва уларнинг ҳавойи нафсларини тизгин қилиб олиб хоҳлаганларингча бошқарасизлар. Улар истиғфор айтсалар ҳам кечирилмайди. Улар ҳақиқий тавба ҳам қилишмайди. Улар истиғфор ҳам айтмайди ва тавба ҳам қилишмайди. Улар истиғфор айтиб тавба қилганларида эди, Аллоҳ уларнинг ёмонликларини яхшиликка алмаштирган бўларди.

Биринчи асрдан кейин бир қавм келди уларнинг ичида иблис ҳавойи нафсни тарқатди. Ва уларга бидъатни зийнатлаб кўрсатди, улар уни ҳалол санашди ва уни дин деб ушлашди. Улар бу ишлари учун истиғфор ҳам айтишмади ва тавба ҳам қилишмади. Аллоҳ уларнинг бу қилмишлари учун уларга душманларини султон қилиб қўйди. Иблис аскарлари уларни ўзлари хоҳлаган тарафга хайдаб кетишди.

“Иҳё улуммид дин” китоби асосида

Диний фанлар”кафедраси кабинет мудири

Урол Назар Мустофо Термизий тайёрлади

 

19090cookie-checkИблислар яна йиғласин…
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting