ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

0
794

2017 йил 21 декабрь куни Тошкент ислом институтида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш йўллари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими подполковник Нуримон Абулхасан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертиза бўлими мутахассиси Маъмуржон Толипов, ТИИ Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров ҳамда ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

Давра суҳбатини У.Ғафуров очиб бериб, ҳозирги кундаги глобаллашув жараёнида мамлакатлар ўртасида ўзаро алоқалар кучайган, ўзаро таъсирлар чегара билмаган даврда экстремизм ва терроризм барча халқлар учун бирдай таҳдид солмоқда. Бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига миллий тафаккурни, маънавиятни ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади.

ТИИ ректори У.Ғафоров ёшлар тарбияси энг долзарб масалалардан бири экани хусусида тўхталар экан, соҳа мутахассислари томонидан мавзуга оид мазмунли маърузаларни ташкил этиш учун сўзни Дин ишлари бўйича қўмита экспертиза бўлими мутахассиси Маъмуржон Толиповга берди.

Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиб даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими подполковник Нуримон Абулхасан сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, турли соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятлар замирида жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган ёшларнинг алоҳида ҳиссаси бор. Таъкидлаш жоизки, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва ҳуқуқий онгини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Суҳбат жараёнида ўқитувчи ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олди.

Тадбир сўнгида У.Ғафуров мазмунли ва қизиқарли маърузалар учун ташриф буюрган соҳа мутахасисларига ТИИ жамоаси номидан миннатдорлик билдирди.

ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир СОБИРОВ

 

20540cookie-checkЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting