Жиззах вилоятининг Зомин тумани ва Навоий вилояти кўчаларидаги реклама баннерларида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” логотипи акс этган эълонлар пайдо бўлди. Бу каби тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг ёйилмоқда ва фойдаланувчилар томонидан хурсандчилик билан қабул қилинмоқда.

Шунингдек, юртимиз масжидларида ҳам мусобақа йўналишлари, шартлари ва иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати тўғрисида маълумот берувчи баннерлар осиб қўйилган.

Ташкилий қўмитанинг маълумот беришича, 12 январь санасигача 2428 нафар иштирокчи ҳужжат топширган. Мусобақада қатнашишни хоҳловчилар кўплигини инобатга олиб, иштирокчиларни рўйхатга олиш 14 январь куни кечки соат 19:00 гача давом этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Қуръони каримни ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш борасидаги яна муҳим хабарлардан бири халқ муҳокамасига қўйилган 2018 йил Давлат дустурининг 219-бандига кўра Қуръон тиловати бўйича I халқаро фестивал шу йилнинг 10 июлида Бухоро шаҳрида ўтказиш режалаштирилган. Муҳокамалар 2018 йилнинг 15 январига қадар давом этади.

Администратор

22000cookie-checkЭълонларни кўриб одамларнинг кўзлари қувонди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting