1993 йилдан бошлаб 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” сифати нишонлаб келинмоқда. Шу кундан бошлаб ҳар йили республикамизда “Ватан ҳимоячилари куни” эътибор билан кутилади.

Мазкур санани муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 13 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-курс талабалари курс курсатори Ў.Собиров ва мураббий Ф.Хомидов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида талабалар музейдаги ҳарбий экспонатлар билан яқиндан танишиб, Давлатимизнинг ҳарбий салоҳияти ва унинг жанговар қудрати ҳамда юртимиз поспонлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Талабаларнинг эътироф этишларича, бу ташриф кишида Ватан ҳимоячиларининг хизматлари нечоғлик хатарли бўлиши билан бир қаторда ўз вақтида масъулият ҳамда юксак шарафли эканини ҳис қилишга ёрдам беради. Шунингдек, уларда Давлатимизнинг қудратига нисбатан ишонч ҳиссини ҳамда юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги каби неъматларни чуқур англаб етишга ундайди.

Экскурция сўнгида талабалар музей ёнида эсталик учун суратга тушдилар.

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида жонини ҳам аямайдиган мард ўғлонларимиз ҳамиша омон бўлишсин! Байрамингиз муборак бўлсин, мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!

ТИИ Маънавият-маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи

  Ўткир Собиров

22570cookie-checkЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА САЁҲАТ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting