Умавийлар давлатида шаҳарсозликнинг ривожланиши

Умавийлар ҳокимият тепасига келгач ижтимоий ва маданий соҳаларда кўпгина ўзгаришлар ва ривожланиш сари одим қадамлар кузатилди. Асосий эътибор халқнинг тумуш даражаси яхшиланишига ва маданий-маърифий тизими ривож топишига бўлганлиги манбаларда қайд этилади.

Муовия розияллоҳу анҳу масжид ва ариқлар қуришида олиб борган ишлари.

Муовия розияллоҳу анҳу Масжидул Ҳаромни янада кенгайтиришга эътибор берди. Унга қандиллар ва байтулмолдан чироқ ёғи ажратди, бу билан тавоф қилаётганлар ишини осонлаштирди. Яна Масжид ул-Ақсони ҳам таъминлади. Муовия розияллоҳу анҳу томонидан Мисрга амир этиб таъйинланган Маслама ибн Махлад ҳижрий 53 йили Фустотдаги жомеъ масжидига янги бинолар қўшди ва деворларига гипс билан безак берди. Тўртта баланд миноралар қурди. Остига бўйра тўшади. Шаҳар аҳлига ҳам бу миноралар фойда берди. Мисрликлар узоқ вақт буни гапириб юрди. Шу билан бирга муаззинларга ибодат учун кечки ва кундузги озонни бир вақтда айтишга буюрди[1]. Муғира ибн Шуъба ҳам Куфадаги масжидни кенгайтирди. Кейинчалик Зиёд ибн Абиҳ қайтадан пухта архитектура асосида мустаҳкам қилиб қурди ва саҳнига бўйра тўшади. У доим: “Куфа масжидларининг ҳар бир устунига (бир юз йигирма саккиз) 128 дирҳам ҳаражат қилганман”-деб айтарди. Масжид ёнига қаср ҳам қурди. Кейинчалик бу қасрни Холид ибн Абдуллоҳ Қасрий Ироқда волийлиги пайтида янгилади. Шунингдек, Убайдуллоҳ ибн Зиёд ҳам масжид биносига яна бино қўшди ва бўйра тўшади[2]. Зиёд ибн Абиҳ яна Басрадаги масжидни катталаштириб, уни пишган ғиштдан қурди ва гипс билан безади. Ҳамда қурилишда устунлардан фойдаланди ва шифтига саж дарахтидан қўйди, минорасини тошдан ясади. Дарҳақиқат, Зиёд Басрада кўпгина масжидларни қурган. Кейинчалик ўғли Убайдуллоҳ ҳам марказдаги “Масжиди Жомеъ”ни катталаштирди[3]. Муовия розияллоҳу анҳу давлатдаги умумий халқ фойдаланиган нарсаларни ташкил қилишга алоҳида эътибор берди ва ўзи ҳам шахсан бошчилик қилди. Мадина шаҳрини тўлиқ сув билан таъмилашга эришди. Маккадаги Ҳарам аҳлига булоқдан сув чиқартирди[4]. Давлатнинг ҳар бир йўли ёнига қудуқлар қаздирди. Натижада мамлакатнинг барча томонига бемалол сафар қилинадиган бўлинди[5].

Ушбу мақолада Восит ва Тунис каби шаҳарларни қурган Умавийларнинг шаҳарсозлик ишлари ҳақида тўхталиб ўтсак:

А) Каскар ерида Ҳажжож ибн Юсуф Восит шаҳрига асос солди[6]. Шаҳар Куфадан қирқ фарсах узоқликда, бир неча шаҳарларнинг марказида жойлашган. Шаҳар қурилиши халифа Абдулмалик рухсати билан 83 ҳижрийда бошланиб, 86 ҳижрийда тугатилган. Қурилишда Ироқнинг беш йиллик хирож пуллари ишлатилган. Шаҳар маданияти ислом тамаддуни ва маданиятини шунингдек, янгича ёндашувни ўзида акс этган. Унда масжид, университет, бошқарув идораси ва бозор жойлаштирилган. Восит шаҳри муҳим сиёсий аҳамият касб этган. У Қазвин шаҳри билан ўзаро боғлиқ бўлган, агар кундуз куни чегара ҳудудида жойлашган Қазвинда бирор ҳодиса бўладиган бўлса, тутун билан, тунда бўлса олов ёқиш билан кузатувчи-хабарчилар бир-бирига белги беришган. Қолаверса, ҳарбий қўшин ва танга зарбхоналари ҳам ушбу Воситда жойлашган эди[7]. Шаҳар Ҳажжож даврида тижорат ва аҳоли гавжум шаҳарга айланган эди.

Б) Тунис шаҳрига саркарда Ҳассон ибн Нўмон Ғассоний ҳижрий 82 йилда денгиз қўшинини ташкил қилиш ва Византиянинг Қаротожага бўладиган ҳужумини бартараф қилиш мақсадида асос солди. Ҳассон Тунисни бир вақтлар йўқ бўлиб кетган Таршиш номли шаҳар ўрнида барпо қилди. Шаҳар Тунис деб номланишига сабаб, бир роҳибнинг омборхонаси борлиги ва ушбу омборхонага ғаниматлар қўйилгани, шунингдек роҳиб мусулмонларни доимо очиқ чеҳра билан кутиб олганлиги учундир[8]. Туниснинг маъноси “ёқтириш, кўнгилга яқин” деганидир. Шаҳар Ўрта Ер денгизининг ғарбидан ўн мил узоқликда қурилди. У билан денгизни боғлаб турадиган йўл ва порт вазифасини ўтайдиган канал қазилди. У жойда кемасозлик ва аравасозлик йўлга қўйилди. Бу шаҳар барбар қабилалари орасида ислом тарқалишида муҳим ҳисобланади. Кейинчалик бу шаҳар илм-маърифат, маданият бешиги вазифасини ўтади.

Д) Умавийларнинг Асқалон ва Қаёсира шаҳарларида қалъа ва турли биноларни қуриш ишларини қилганлиги, шунингдек Сувар, Акка, Ордобил ва Бурзуъа шаҳарларида модернизация ишларини олиб борганлиги диққатга созавор.

С) Қуббатус сахро масжиди;

Қуббатус сахро масжидини халифа Абдулмалик ибн Марвон қурдирган. Европаликлар янглишиб, уни Умар масжиди дейишади. Бу масжид қурилишида жуда кўплаб маблағ сарфланган. Қурилишда Ражо ибн Ҳайва ва Язид ибн Салом бошчилик қилишган. Унда турли жойлардаги кўзга кўринган усталар иштирок этишган. Ва рангли мармарлар, кўп миқдорда олтин-кумуш ишлатилган. Масжидга қоровул, тозалиги ва хушбўйлиги учун жавобгар бўлган хизматчиларни таъйинлаган[9].

Е) Масжидун набавийнинг кенгайтирилгани;

Халифа Валид ибн Муғира қурилиш ва ободончилик соҳасига катта эътибор қаратди. Ҳатто тарихчилар уни “Бани умайянинг архитектори” деб номлашган. Валид Пайғамбар алайҳис саломнинг масжидини, фуқаҳолар билан машварат қилиб хонадонини бузмасдан кенгайтирди.

Ф) Умавий масжидини қурилиши;

Ибн Касир 96 ҳижрийда бўлган воқеаларини айтиб, Валид ибн Абдулмалик томонидан Масжид қурилиш ниҳоясига етказилди. У аввал калдуний юнонлар томонидан қурилган ибодатгоҳ эди, кейинчалик хароба ҳолатига келиб қолган эди. Янгидан қуриш ва таъмирлашда унга алоҳида безаклар берилди. Чор атрофининг қайси томонидан қаралса ҳам бирдек кўркам ва чиройли кўринарди[10].

Г) Шифохоналар қурилиши;

Халифа Валид ибн Абдулмалик 88 ҳижрийда биринчи бўлиб шифохоналар қурди. Европада касалларга Худонинг қаҳрига учраган деб, ёмон муносабатда бўлинаётганда ва моҳов касаллиги билан касалланган беморлар ўлимга ҳукм қилинаётган бир пайтда, моҳов ва кўзи ожизлар учун алоҳида шифохоналар қурди. Шунингдек, омма учун ҳам шифохоналар умумий шифохоналар қурилди. Унга моҳир табибларни таъйинлади. Уларга махсус ойлик-маошлар ажратилди. Беморларга ҳам эҳтиёжларига яраша нафақалар бериларди. Айниқса юқумли касалларни алоҳида қилинишга ниҳоятда эътибор берган. Ўз даврида бу даргоҳ Бемористон деб номланган[11]. Бироқ бу бемористон иншоотлари бизнинг давргача сақланиб қолмаган.

“Диний фанлар” кафедраси

ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

[1]Исмоил Аҳмад Ёғий. Диросату фит тарихил хулафоил уммавийин. – Байрут: Дор ас-Салом, 1985. – Б 347.

[2]–ўша асар б 347.б ва аҳмад ибн яҳё ибн жобир болозарий “футуҳул булдан қоҳира:дор ал-улум ват тирос,1958. –Б 340. 399.

[3] – Ўша асар. –Б 426.427б. Исмоил Аҳмад Ёғий. Диросату фит тарихил хулафоил уммавийин. – Байрут: Дор ас-Салом, 1985. –Б 348.

[4] Абул Валид Азрақий. Ахбару макка. – Ар- Риёд:Дор ан-нажд, 2010. Ж 2. – Б 227. Абдуроҳман Абдулвоҳид аш-шужо. “Диросату фи аҳдин-нубувва вал-хилафар-рошида” – Санъо: Дор ал-фикр муосир, 1999. – Б 341.

[5] Муҳаммад Саййид ал-Вакк. Алуммавиюн байнаш-шарқ вал ғарб. – Байрут: Дор ал-Қолам,1995. – Б 25.

[6] Шоҳида нн-Нотур.Таждид ад-дувлатул ал-уммавия фи аҳди Абдул Малик. – Урдун. Дор ал-Кандий, 1996. – Б 195.

[7] Яъқуб ибн Абдуллоҳ Ҳамавий. Муъжамул булдон.Дор Содир, 1995. Ж. 5. – Б. 350.

[8] Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуним Жумайрий. Ар-ровзул миътор фи хобарил ақтор. Дор ан-нузҳа. Лубнон, 2007. – Б. 144.

[9] Шоҳида нн-Нотур.Таждид ад-дувлатул ал-уммавия фи аҳди Абдул Малик. – Урдун: Дор ал-Кандий, 1996. – Б.206.

[10] Абул Фидо Исоил ибн Касир.Ал-бидоя ванн ниҳоя. Дор ал-фикр,1985. Ж. 12. – Б 566.,567.

[11] Доктор Абдуносир Каъдон.Ал- мусташфаёт ал-исламия минал асрин набавий илал асрил усмоний. Истанбул. 1995.Б.80. Абдуллоҳ Комил Мусо Абда. Ал-умавиюн ва осоруҳум ал-меъмория. Дор ал-улум. – Б.97.

23130cookie-checkҚуббатус сахро масжидини ким қурдирган?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting