Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич  Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчилари ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, 29 январь куни ўқувчи-ёшларда Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтириш, уларни келажакка бўлган ишончини кучайтириш ҳамда инсонпарварлик ва юксак ахлоқий руҳда тарбиялаш мақсадида Сергели политехника касб-ҳунар коллежида “Ислом Каримов Ўзбекистон тараққиётининг бош асосчиси” мавзусида ўтказилган тадбирда Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ўз маъзураси билан иштирок этди.

Тадбирда И.Каримовнинг Ўзбекистон  мустақиллиги асосчиси экани  ҳамда жамиятимиз тинчлиги, юртимизи фаровонлиги ва мамлакатимизда амалга оширилган кўплаб ислолҳатларнинг бош сабабчиси экани таъкидланди.

Тадбир сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди ва коллеж директори томонидан А.Абдуллаевнинг тадбирдаги муносиб иштироки учун институт номига ташаккурнома тақдим этилди.

Маънавият-маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими

услубчиси Ш.Чўлпонов

24500cookie-checkИнститутимиз ўқитувчиси коллеж раҳбарияти томонидан тақдирланди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting