Жорий йилнинг 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди.

2018 йил 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Энг яхши иншо” танловида қуйидаги талабалар ғолиб бўлдилар:

1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович;

2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли;

3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон.

Талаба қизлар ўртасида эса 1-ўринни 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи, 2-ўринни 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар  Абдуқаюм  қизи, 3-ўринни эса 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи қўлга киритдилар.

Танлов ғолиблари Тошкент ислом институти ректорининг махсус дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, мазкур танловда фаол иштирок этган яна 3 нафар талаба Нажмиддинов Бахтиёр,  Парпиева Махлиёхон, Раҳмонова Мадинахонлар Тошкент ислом институтининг фаҳрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда.

 Ў.Собиров

Маънавият-маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи

24690cookie-check“Энг яхши иншо” танлови ғолиблари аниқланди
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

  1. […] Жорий йилнинг 25 январ куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди. […]

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting