Фузайл ибн Иёз иккинчи ҳижрий асрда яшаб ўтган тобеъин ва тасаввуф илми намоёндаларидан биридир. У 107 ҳижрий йилда туғилиб, 187 ҳижрий санада вафот этган. «Абидул ҳарамайн» (икки ҳарамнинг обиди) деган унвон сазовор бўлганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди бўлган Фузайл ибн Иёзга нисбат берилган кўпгина ҳикматли сўзлар тасаввуф манбаларида уламолар томонидан келтирилади. Қуйида унинг баъзи ҳикматларини сизларга ҳавола қиламиз:

1. Ким беш нарсадан сақланса, дунё ва охират ёмонлигидан сақланибди:

1.Ужб (Инсон ўзи қилган амалларидан фахрланиши)

2.Риё

3.Кибр

4.Манманлик

5.Шаҳват

2. Ким Аллоҳ таолодан қўрқса, бирор киши унга зарар бера олмайди. Ким Аллоҳни қўйиб, бошқалардан қўрқса, бирор киши унга ёрдам бера олмайди.

3. Дунёда зоҳид бўлмаганингизгача қалбларингиз иймон ҳаловатини тотмайди.

Яъни, бу ҳикматда инсоннинг дунё ва унинг лаззатларига берилмаслиги, дунёнинг ўткинчи ва охират учун тайёргарлик майдони эканлиги айтилмоқда.

4.Агар мен учун ижобат қилинадиган дуо бўлса, уни имом (раҳбар)нинг ҳақига қилардим. Чунки раҳбарнинг тўғри йўлда бўлиши, юрт ва инсонларнинг ҳам тўғри йўлда бўлишларининг кафолатидир.

Чунки, раҳбар қандай бўлса, қўл остидагилар ҳам шундай бўлади.

5. Ким билган илмига амал қилса, билмайдиган нарсасидан беҳожат бўлади, ким билган илмига амал қилса, Аллоҳ таоло билмайдиган нарсаларига муваффақ қилади.

6. Олимнинг бир гуноҳи кечирилишидан олдин жоҳилнинг етмишта гуноҳи кечирилади.

Яъни, бу ерда олимнинг бир гуноҳи жоҳил (илмсиз маъносида)нинг етмишта гуноҳидан оғирроқ эканлиги айтилмоқда. Чунки билмасдан гуноҳ қилгандан кўра билиб гуноҳ қилган ёмонроқдир. Лекин олим агар амал қилса унинг даражасига бирорта жоҳил ета олмайди.

7. Мол дунёга муҳаббат қўйиш ўта осон, лекин ундан ажралиш ўта қийин.

“Тиллар кафедраси” кабинет мудири

Ҳасанов Улуғбек тайёрлади

28340cookie-checkФузайл ибн Иёз: “Ким Аллоҳ таолодан қўрқса, бирор киши унга зарар бера олмайди”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting