Соғлом онадан соғлом бола дунёга келиши айни ҳақиқатдир. Айниқса, ақл машқи ҳисобланган шахмат билан шуғулланиш фикрлашни ўстиради, ҳаётдаги муаммоларни ечишда осон йўл топиш имконини беради. Тошкент ислом институти талаба қизлари ҳам дарсдан бўш вақтларида мураббийси Наргиза Арипова бошчилигида ақл гимнастикаси – шахмат билан мунтазам шуғулланиб келадилар. Машғулотларда олинган кўникмаларни синаб кўриш мақсадида 9 март куни 1-курс талабаларидан иборат иккита гуруҳ ўртасида шахмат беллашуви ўтказилди. Қизғин кечган баҳсларда 1 – В гуруҳ қизлари ғолиб бўлишди.

Мусобақа якунида ғолиблар спорт анжомлари билан тақдирландилар.

28530cookie-checkТалаба қизлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting