Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” деб номланган учрашув бўлиб ўтди. Бу муборак учрашувга йирик дин ва жамоат арбоби,  муқаддас динимизни мустабид тузум даврида қўлидаги чўғдек асраб, муборак омонатни келажак авлодга бешикаст етказиш йўлида умрини бахшида қилган забардаст олим Исмоил Махдум Сатти ўғлининг  фарзандлари: Фотимахон ая ва Маҳфузахон аялар табаррук меҳмон бўлди.

Тадбир аввалида институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқузиев кириш сўзи билан даврани очиб, бизнинг ожизона таклифимизга ижобат қилиб ташриф буюрган меҳмонларга раҳбарият номидан ўз миннатдорчилигини билдирди. Бу каби улуғ устозларимизнинг яқинлари билан бўладиган учрашувлар талаба қизларнинг билим савияларини ошириш билан бирга бугунги кунда жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, яратилаётган шарт-шароитларни буюк неъмат эканлигини ҳис қилиб, қадрлашга ундашини таъкидлаб, сўзни меҳмонларга берди.

Меҳмонларнинг Исмоил маҳдум билан кечган қимматли хотиралари, ҳис-ҳаяжон тўла ҳаётий ҳикоялари талаба қизлар учун ўта нодир маълумот бўлди. Айниқса, Фотимахон ая, падари бузруквори ҳаётидаги мустабид тузум бошига солган оғир  машаққатлар, жамият маърифати, дин равнақи, фан ривожи учун қўшган улкан ҳиссалари ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашганда, даврадагиларнинг кўзларига ёш қалқиди. Суҳбат қизиқарли, савол-жавобларга ва манфаатга  бой бўлди.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи

 З.Суярова

29090cookie-checkДин ва жамоат арбоби Исмоил Махдум Сатти ўғли хотираси ёд этилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting