Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март ойи – фиқҳ ва фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан 2018 йил 28 март  куни “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Саиджамол Масайитовнинг 4-“А” гуруҳга “Фароиз” фанидан “Асабалар” мавзуида ўтказган очиқ дарси бўлиб ўтди.

Мазкур очиқ дарсга ЎМИ таълим бўлим мутахассиси С.Шерхонов, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор И.Аҳроров, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, Мониторинг ва ички назорат бўлими мудири М.Насриев, ўқитувчилар Я.Раззоқов, Ф.Жўраев, Ф.Ҳомидов, К.Юсупов, М.Мажидов ва кафедра кабинет мудири У.Мустанов (котиб) қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва баҳолашди.

Саиджамол Масайитов очиқ дарсда янги мавзуни Шайх Сирожиддин Муҳаммад ибн Абдуррашийд ас-Сажовандий ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳнинг “ас-Сирожиййа фи китабил мийрос” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилиб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қилди.

АСАБА ВА УНИНГ ҚИСМЛАРИ

Асаба сўзи луғатда кишининг ота томонидан бўлган қариндошларига айтилиши. Асаба деб номланишининг боиси, кишининг ота томонидан бўлган қариндошлари гўёки уни атрофини ўраб оладилар, ҳимоя қиладилар.

Мерос илми истилоҳида эса, асаба деб,  Китоб, суннат ва ижмоъда улуши равшан белгилаб берилмаган, лекин фарз эгаларидан қолган молга эга бўладиган, улар бўлмаганда эса барча молга ҳақли бўладиган ворисга айтилади. Носир ибн Муҳаммад Ғомидий “ал-Хулоса фий илмил фароиз” китобида асабани “миқдори белгиланмаган мерос олиш” деб таъриф берган.

Асаба иккита асосий қисмга бўлинади: Асаба насабия ва асаба сабабия. “ Асаба насабия ” бу насаб орқали маййитга қариндош бўлган жиҳатларга айтилади. “ Асаба сабабия ” деб, озод қилиш сабабли ворис бўлганга айтилади.

Асаба насабия учта асосий қисмга бўлинади: 1. Асаба бин-нафс 2. Асаба бил-ғайр 3. Асаба маол ғайр. Асаба бин-нафснинг таърифи. Бу тур асабанинг тўрт жиҳати борлиги. Мазкур тўрт жиҳатнинг даражалари. Асаба бин-нафснинг ҳукми. Асаба бин-нафснинг тўрт жиҳатидан бири ўзи ёлғиз ворис бўлса барча молни олади, фарз эгалари билан бирга бўлса, улардан қолганини олиши. Агар фарз эгаларидан мерос ортмаса асаба бин-нафсга мерос йўқлиги. Агар бир нечта жиҳатдаги асабалар қолган бўлса уларни юқоридаги тартиби бўйича таржиҳ қилинади. Агар асаба бин-нафсни ўзидан бир нечтаси жамланган бўлса, бунда маййитга яқинроғини бошқаларидан устун  қилиниши.

 “Диний фанлар” кафедра кабинет мудири

Урол  Назар Мустафо Термизий

29960cookie-checkФароиз фанидан очиқ дарс: “Асаба” ва унинг қисмлари нималардан иборат?
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting