Жорий йилнинг 4 апрель куни Наманган вилоятида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ва ўқув ишлар бўйича проректор У. Ходжаев қатнашдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, диний таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар мониторингини ўтказиш ҳамда битирувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида таълимнинг кейинги босқичларига йўналтириш (олий таълим, магистратура, таянч докторантура), таълим муассасаларида ўқув жараёнига оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиш ҳолати ҳамда талабаларнинг одоб-ахлоқ ва ички-тартиб қоидаларига риоя қилишларини такомиллаштириш, диний таълим муассасаларида ташкил этилган “Араб тили” курслари фаолияти, диний таълим соҳасида инновацион ғояларни ва илғор педагогик технологияларнинг татбиқ этилиши, диний таълим муассасаларида ўқитиладиган мутахассислик фанлар бўйича ўқув қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш бўйича йўл-йўриқлар каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

30790cookie-checkНаманганда илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting