«Диншуносликнинг долзарб муаммолари» номли республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

0
132

Аввал хабар берганимиздек, 7 апрель куни Тошкент ислом университетида «Диншуносликнинг долзарб муаммолари» номли анъанавий республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда ТИУ расмий сайти хабар бермоқда.

Конференцияда турли ташкилот вакиллари, республикадаги соҳа мутахассислари, турдош олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий ходим ва магистрантлари, жумладан институтимиз ректори У.Ғафуров ҳам иштирок этди.

Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов сўз олиб, бугунги глобаллашув жараёнида динларнинг маърифий жиҳатларини тадқиқ этиш ҳар жиҳатдан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Динш2

Динш3

Илмий-амалий анжуманда «Ўзбекистон таълим тизимида диншуносликка оид фанлар ўқитилишининг долзарб масалалари», “Тошкент ислом университетида диний бағрикенглик соҳасида эришилган ютуқлар”, «Ўзбекистон мустақиллиги ва ислом манбашунослиги фанининг ривожи», «Ёшлар тарбиясини юксалтиришда ислом маданиятининг ўрни», “Ўзбекистонда «Диншунослик» фанини ўқитишдаги янгича ёндашувлар”, “Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришда «Етти пир зиёратгоҳи» сайти аҳамияти”, “Болалар – «ИШИД» террорчи ташкилоти тарғиботининг муҳим мавзуси”, «Проблемы преподования предмета религоведение на современном этапе образовательных реформ» каби мавзулар маърузачилар томонидан муҳокама қилинди.

Университет нашриёти томонидан илмий-амалий анжуман материаллари тўплам ҳолида чоп этилди ва иштирокчиларга тақдим этилди. Динш5

Шунингдек, университет Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази томонидан 2017-2018-йиллар давомида нашр этилган янги китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди.

31080cookie-check«Диншуносликнинг долзарб муаммолари» номли республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting