Тилга эътиборли бўлиш, мулоҳаза ва мушоҳада билан фикр юритиш, боз устига самимий муомалада бўлиш инсон учун фақат яхшилик келтиради. Инсон сурат ва сийратини, ички дунёсини чиройли қилгани сайин комиллик даражасига яқинлашаверади. Одатда киши обрў-эътиборини тил орқали топади. Доно халқимизнинг бу тўғрида “Тилга эътибор, элга эътибор”, “Буғдой нонинг бўлмасин, буғдой сўзинг бўлсин”, “Аччиқ тил заҳри илон, чучук тилга жон қурбон” каби ҳикматлари бежиз эмас.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 13 апрел куни Тошкент ислом институтининг мажлислар залида Миробод тумани бош отинойиси Каромат Тиллаева билан талаба қизлар ўртасида суҳбат бўлиб ўтди. Унда оилавий муносабатлар, жумладан, аёлнинг ота-онасига, қайнота-қайнонасига бўлган муомала маданияти, саҳобалар хаётидаги буюк ибратлар, талаба қизларимизнинг хаёт йўлларида зарур бўлган маслаҳатлар, шунингдек, қимматли маълумотларни берди.

Суҳбат якунида Қуръон тиловат ҳамда дуои хайрлар қилинди.

31710cookie-check“Қалбдан чиққан сўз…”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting