18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси этиб Жасур Акромов тайинланди.

Шунингдек , раис ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди. Музаффар Комилов ҳамда Нурман Абдулхасан Қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, шу давргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида О.Юсупов фаолият юритиб келаётган эди.

muslim.uz
32210cookie-checkДин ишлари бўйича қўмита раҳбариятида ўзгаришлар бўлди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting