Мусулмон инсоннинг ибодатга айланмайдиган амали йўқ, унинг шахсий, оилавий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, адабий ва бошқа амаллари барчаси, агар қалбидаги ниятини тўғри қила олса, ибодат бўлиши мумкин. Ният амалнинг руҳи ҳисобланади. Машҳур уламолар шогирдларига энг аввало ниятингни тўғрила, уни холис Аллоҳ учун қил, деб эслатишлари ҳам бежиз эмас. Чунки ботин тўғри бўлса, зоҳир ҳам тўғри бўлади. Ботини ҳам, зоҳири ҳам тўғри бўлган амал эса, Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлади. Аллоҳнинг розилиги сабабли икки дунё саодатига эришилади.

Жорий йилнинг 16 апрел куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Илмнинг аввали ниятдир” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатга “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулҳамидов Файзуллоҳ домла ташриф буюрди. Домла талаба қизларга амаллар ниятга боғлиқлиги ҳақида маъруза қилди. Ҳар бир ишнинг оқибати ниятга боғлиқ бўлади. Қайси бир амални бошламоқчи бўлган банда аввало  бевосита ниятни қалбдан, гўзал тарзда қилса тўғри бўлади. Банда ниятини холис қилиш билан мубоҳ ишлари учун ҳам савобга ноил бўладилар. Нияти гўзал инсон ҳар бир ибодатини чин ихлос билан қилади. Чунки ихлоссиз қилинган ибодатнинг оддий ишдан фарқи қолмаслигини устоз суҳбат давомида таъкидлади. Бу борада ворид бўлган бир неча оят ва ҳадислардан мисоллар келтирди. Суҳбат қизиқарли, долзарб ва манфаатга бой бўлди.

32280cookie-check“Илмнинг аввали ниятдир”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting