19 апрель куни Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан 19-26 апрель кунлари ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун юртимиз қори ва қориялари Теҳрон шаҳрига жўнаб кетишди.
Мазкур халқаро мусобақа “Бир китоб – бир уммат”  шиори остида ўтказилади. Унда дунёнинг 84 давлатидан келган иштирокчилар қатнашади.
Иштирокчиларни 7 нафар хорижлик, 8 нафар эрон вакилларидан иборат ҳакамлар баҳолашади.
Ушбу халқаро мусобақада институтимиз 4-курс талабаси Туйғун Иброҳим тиловат йўналиши бўйича иштирок этади.

Аёл-қизлар ўртасидаги баҳсларда “Хадичаи Кубро” ислом билим юрти талабаси Юсуфий Роқия ҳифз йўналиши бўйича қатнашади.
Шунингдек, Ислом билим юртлари қори талабалари ўртасида ўтказиладиган 2-халқаро мусобақада Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” олий мадрасаси талабаси Атовуллаев Абдураҳмон иштирок этса, қориларнинг кўзи ожизлар халқаро 3-Қуръони карим мусобақасида “Имом Фахриддин ар-Розий”  ўрта махсус ислом билим юрти ходими Бегов Бекзод қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ниҳоясига етадиган Кувайтда ўтказилган 9-халқаро Қуръон мусобақасида институтимиз 3-курс талабаси Абдулазиз Раҳмонберди иштирок этган эди.

32420cookie-checkЯна бир нуфузли мусобақа: институтимиз талабаси Иброҳим қори Эронга жўнаб кетди
Дўстларга улашинг:

4 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting