Аввал хабар берганимиздек, 19 апрель куни юртимиз қори ва қориялари 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун Теҳрон шаҳрига жўнаб кетган эдилар.

20-26 апрель кунлари Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг 84 давлатидан келган иштирокчилар қатнашади.
Ушбу халқаро мусобақада институтимиз 4-курс талабаси Туйғун Иброҳим тиловат йўналиши бўйича иштирок этади.

  Мусобақа меҳмонларига барча шароитлар яратилган бўлиб, Лаҳел халқаро меҳмонхонасидан жой олган иштирокчилар учун мусобақадан ташқари вақтларда тадбирлар режаси бўйича диққатга сазовор жойларга ташрифлар амалга оширилмоқда. Бугун баҳсларларга старт берилган бўлиб, юртимиз қорилар ҳали мусобақада чиқиш қилганлари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Аёл-қизлар ўртасидаги баҳсларда “Хадичаи Кубро” ислом билим юрти талабаси Юсуфий Роқия ҳифз йўналиши бўйича қатнашади.
Шунингдек, Ислом билим юртлари қори талабалари ўртасида ўтказиладиган 2-халқаро мусобақада Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” олий мадрасаси талабаси Атовуллаев Абдураҳмон иштирок этса, қориларнинг кўзи ожизлар халқаро 3-Қуръони карим мусобақасида “Имом Фахриддин ар-Розий”  ўрта махсус ислом билим юрти ходими Бегов Бекзод қатнашади.

32590cookie-checkЭрондаги Қуръон мусобақаси бошланди: юртимиз қорилари ҳали баҳсларни бошламадилар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting