Жорий йилнинг май ойи давомида “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказилади. Бу ҳақда ЎМИ сайти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2018 йил 22 январдаги 1-сонли мажлис баёни ижроси юзасидан жорий йилнинг май ойи давомида “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказилади.

Танловда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар 2018 йилнинг 20-25 апрель кунлари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликларида рўйхатга олинади.

Танловнинг биринчи босқичи 2018 йилнинг 1-5 май кунлари давомида вилоятлар кесимида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш шартлари қуйидагича:

Танловда диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган камида 40 та ҳадисни (арабча матни билан) ёддан билган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Танлов учта шартдан иборат бўлади:

– Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш;

– берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларини баён қилиш);

– ҳадисни араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб (берилган боблар бўйича биттадан ҳадис айтиш) бериш.

Танловнинг республика босқичини ўтказиш вақти қўшимча эълон қилинади.

32700cookie-check“Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказиш тўғрисида эълон
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting