21 апрель куни эрталаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланган эди.

Қизғин кечган баҳсларда, дастлаб, Тиловат йўналиши қорилари Қуръони каримни ўқиб беришди. Олдинги мусобақаларда, одатда, биринчи бўлиб Ҳифз қорилари чиқарди, бу гал Тиловат қорилари чиқиб мусобақани бошлагунча, ҳофиз қорилар муҳитга мослашадилар, ҳаяжонлари оз бўлсада йўқолади. Халқаро тажрибага кўра ташкил этилган мазкур мусобақада ҳар бир иштирокчи чиқишидан сўнг унинг баҳолари намойиш этилади.

Ташкилотчилар тадбирни ранг-баранг ўтказишни режалаштирган бўлиб, маълум муддат оралиғида зийнат қорилар ва нашид айтувчиларга навбат берилмоқда. Тошкент ислом институти талабалари сермазмун нашидни маромига етказиб айтиб бериб йиғилганлар кайфиятини янада кўтарди.

Шундай қилиб, 4 кун давом этадиган Қуръон мусобақасининг эркаклар ўртасида ўтаётган финал босқичининг 1-куни ўз ниҳоясига етди.

Маъҳад талабалари финалнинг 3-куни чиқиш қилишлари кутилмоқда.

32960cookie-checkФинал босқичининг 1-куни ўз ниҳоясига етди (фотолавҳалар)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting