Бугун Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида 21-24 апрель кунлари бўлиб ўтган эркаклар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг Республика босқичи ўз ниҳоясига етди.

Аввал хабар берганмиздек, институтимиз 3-курс талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлиб, Президент совғаси – Ласетти автомобили билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур мусобақа Тошкент ислом институти жамоаси учун хурсандчиликка бой бўлди. Сабаби, “Олий мукофот”дан ташқари диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги ҳифз йўналиши бўйича “Таҳфизул Қуръон” кафедраси номидан қатнашган 3-курс талабаси Муҳаммадхожи Мирзо қори Саидалиев 2-ўринни, тиловат йўналиши бўйича эса, яна шу кафедра 3-курс талабаси Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов 3-ўринни эгаллади.

Қайд этиш жоиз, ўзига хос ташкиллаштирилган мазкур тадбирда тиловат йўналиши ғолибларига икки кишилик, ҳифз йўналиши ғолибларига уч кишилик умра сафари сертификатлари ва ҳомийларнинг турли совғалари тақдим этилди.

Натижалар билан танишинг:

Эркаклар ўртасида 18-25 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Низомиддин қори Исмоилов (Тошкент шаҳри)

2-ўрин: Ҳасан қори Комилов (Қашқадарё вилояти)

3-ўрин: Нурмуҳаммед қори (Қорақалпоғистон республикаси)

26-40 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Расулбек қори Йўлдошев (Фарғона вилояти)

2-ўрин: Исроилхон қори Неъматжонов (Наманган вилояти)

3-ўрин: Файзираҳмон қори Мамажанов (Тошкент шаҳри)

18-25 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Муҳаммадисо қори Маҳмудов (Фарғона вилояти)

2-ўрин: Аббосҳон қори Обидов (Тошкент вилояти)

26-40 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Убайдуллоҳ қори Исҳоқов (Андижон вилояти)

2-ўрин: Абдулҳамид қори Саидазимов (Жиззаҳ вилояти)

3-ўрин: Аҳмаджон қори Ворисов (Наманган вилояти)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (тиловат йўналиши):

1-ўрин: Қодирали қори Аҳмаджонов (Мир Араб ўрта-махсус билим юрти)

2-ўрин: Азим қори Зиёвиддинов (Ҳидоя ўрта-маҳсус билим юрти) / Ҳамидуллоҳ қори Ҳикматуллаев (Муҳаммад ал-Беруний ўрта-маҳсус билим юрти)

3-ўрин: Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов (Тошкент ислом институти) / Асрорхон қори Ҳамидов (Кўкалдош ўрта-маҳсус билим юрти)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (ҳифз йўналиши):

1-ўрин: Йўлдошали қори Нуриддинов (Тошкент ислом институти)

2-ўрин: Муҳаммадхожи Мирзо қори Саидалиев (Тошкент ислом институти)

3-ўрин: Фозилхон қори Бойхонов (Халқаро ислом академияси)

Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам қорилар тақдирланди:

Энг ҳушовоз Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Муҳсин қори Содиқов (Фарғона вилояти)

Энг ёш Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Ҳабибуллоҳ қори Аҳмадов (Тошкент шаҳри)

Энг матонатли Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Арзибек қори Бегматов (Фарғона вилояти)

33650cookie-checkМусобақа натижалари: “Олий мукофот”дан ташқари маъҳаднинг яна икки талабаси совринли ўринларда
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting