03 май куни Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия Халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрига учиб кетди.

Хабарингиз бор, Нажмиддинова Робия 26 апрель куни якунланган уч босчиқли “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасидаги баҳсларда “Олий ўрин”ни қўлга киритган эди.

Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу халқаро Қуръон мусобақасида институтимиз талабаси Р.Нажмиддинова мужаввид йўналиши бўйича иштирок этади.

14 кун давом этадиган мазкур мусобақада талабамиз қачон чиқиш қилиши тўғрисида кейинроқ маълумот берамиз.

34770cookie-checkҚория талабамиз халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун Куала-лумпурга жўнаб кетди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting