Бугун 5 май куни “Ёшлар иттифоқи” саройида юртимизда илк бор ўтказилаётган “Ҳадиси шариф билимдони” республика танловининг Тошкент шаҳар босқичининг эркаклар ўртасидаги қисми ўтказилди.

Танловда диний таълим муассасалари талабалари ҳамда ҳадис илмидан иқтидори бўлган ёш йигитлар иштирок этдилар.

“Ҳадиси шариф билимдони” республика танлови ҳам институтимиз номидан иштирок этган талабалар учун омадли келди.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолаб, танлов якунида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ғолиб ва совриндорлар номини эълон қилдилар:

1- ўрин. Тошкент ислом институти талабаси Юсупов Халиллуллоҳ (97 балл)

2- ўрин. Кўкалдош ўрта махсус билим юрти талабаси Мустафоев Камрон (88 балл)

2- ўрин. Тошкент ислом институти талабаси Тўхтасинов Рўзимуҳаммад  (88 балл)

3- ўрин. Ортиқбоев Ҳожиакбар (87 балл)

Шундай қилиб, Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Юсупов Халиллуллоҳ республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

34930cookie-checkИнститутимиз талабаси Ҳадис мусобақаси Тошкент шаҳар босқичи ғолиби бўлди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting