Аввал хабар берганимиздек, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди.

Мусобақага қуръа 7 май куни ташланган эди, унга кўра талабамиз 10 май куни чиқиш қилиши маълум қилинган эди. Бугун соат 10:00да Робия Нажмиддинова Малайзия халқаро Қуръон мусобақасида  ҳифз йўналиши бўйича беллашди. Мусобақа натижаси 12 май куни маълум бўлгунга қадар, маъҳадимиз фахри  бўлган қориямизга Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақаларда юқорига кўтариб, фахрли ўринлардан бирини қўлга киритишини Яратгандан сўраб дуо қиламиз. 

ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи,

З.Суярова

 

35210cookie-checkЎзбек қорияси ҳалқаро саҳнада…
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting